https://sputniknews.uz/20230801/ozbekiston-nuroniylar-tibbiy-korik-37438095.html
Ўзбекистонда кекса ёшли инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди
Ўзбекистонда кекса ёшли инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бир ой давомида “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.
2023-08-01T07:44+0500
2023-08-01T07:44+0500
2023-08-01T07:44+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_667:522:2711:1672_1920x0_80_0_0_84835e373b60c5e8e77e7fbbcbd3f18b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугундан Ўзбекистонда нуронийлар бепул соғломлаштирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги акция эълон қилди. Унга кўра, 1 августдан 1 сентябргача “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.Бу даврда мамлакатдаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.Қайд этилишича, мамлакатда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуронийлар бор.Тиббий кўриклар якунида:Олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_105:0:2836:2048_1920x0_80_0_0_ccc7745184f3a596c083339dfbdc67ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон “кексалар саломатлиги ойлиги” тиббий кўрик
ўзбекистон “кексалар саломатлиги ойлиги” тиббий кўрик
Ўзбекистонда кекса ёшли инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди
Ўзбекистонда бир ой давомида “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугундан Ўзбекистонда нуронийлар бепул соғломлаштирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги акция эълон қилди. Унга кўра, 1 августдан 1 сентябргача “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.
Бу даврда мамлакатдаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Қайд этилишича, мамлакатда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуронийлар бор.
"Дастлаб тиббий текширувдан ўтказиладиган нуронийлар рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади. Шундан сўнг акцияга жалб қилинган кекса ёшли инсонлар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади”, дейилади хабарда.
ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор кекса ёшли беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
Олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.