https://sputniknews.uz/20230801/ozbekiston-italiya-yangi-sayyohlik-poezdi-37448313.html
Тошкентдан Хивагача янги сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши кутилмоқда
Тошкентдан Хивагача янги сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Поездни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.
2023-08-01T12:05+0500
2023-08-01T12:05+0500
2023-08-01T16:28+0500
жамият
ўзбекистон
италия
тезюрар поезд
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37445864_0:53:1021:627_1920x0_80_0_0_9c0d5fe1f4493414d01d655163058b16.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Италия янги сайёҳлик поездини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди. Музокаралар давомида Италия компаниясининг “Luxury touristic train” янги туристик поезд тақдим этилди. Бу поезд саёҳатчилар учун ҳашамат ва қулайликни тақдим этади. Учрашувда томонлар қўшма корхона ташкил этиш, йўналишлар ва жадвалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлашни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.Маълумот учун, “Arsenale Group” муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компанияси.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37445864_147:54:981:679_1920x0_80_0_0_11a68145c0f9b491c72a71cf62196ae9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон италия янги сайёҳлик поезди тошкент – самарқанд – бухоро – хива – тошкент
ўзбекистон италия янги сайёҳлик поезди тошкент – самарқанд – бухоро – хива – тошкент
Тошкентдан Хивагача янги сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши кутилмоқда
12:05 01.08.2023 (янгиланди: 16:28 01.08.2023) Поездни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Италия янги сайёҳлик поездини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари”
хабар берди. “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди.
Музокаралар давомида Италия компаниясининг “Luxury touristic train” янги туристик поезд тақдим этилди. Бу поезд саёҳатчилар учун ҳашамат ва қулайликни тақдим этади.
"Поездни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда", - дейилади хабарда.
Учрашувда томонлар қўшма корхона ташкил этиш, йўналишлар ва жадвалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлашни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, “Arsenale Group” муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компанияси.