https://sputniknews.uz/20230801/ozbekiston-davlatlar-yangi-loyihalar-takliflar-ishlab-chiqish-37436700.html
Ўзбекистон 8 мингдан зиёд иш ўрни яратувчи янги лойиҳалар ишлаб чиқмоқчи — тафсилотлар
Ўзбекистон 8 мингдан зиёд иш ўрни яратувчи янги лойиҳалар ишлаб чиқмоқчи — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилилади.
2023-08-01T07:01+0500
2023-08-01T07:01+0500
2023-08-01T11:38+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
венгрия
озарбайжон
япония
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37436762_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_a3b00d9eecfd26fe5bfe52e763133117.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан ҳамкорлик қилишда янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Шавкат Мирзиёев Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.Айтилишича, Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида 8 мингдан зиёд янги иш ўрни, қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши назарда тутилган.Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, бу борада масъуллар ва инвестиция менежерлари ишини жонлантириш зарурлигини таъкидлади.Саноат, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, хизматлар, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.
ўзбекистон
венгрия
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37436762_145:0:1280:851_1920x0_80_0_0_11799826742745a5b360d13461d46801.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон венгрия озарбайжон япония янги лойиҳалар
ўзбекистон венгрия озарбайжон япония янги лойиҳалар
Ўзбекистон 8 мингдан зиёд иш ўрни яратувчи янги лойиҳалар ишлаб чиқмоқчи — тафсилотлар
07:01 01.08.2023 (янгиланди: 11:38 01.08.2023) Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан ҳамкорлик қилишда янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Айтилишича, Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида 8 мингдан зиёд янги иш ўрни, қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши назарда тутилган.
“Сиёсий ирода ва ўзаро манфаатдорлик натижасида Венгрия билан 33 та, Озарбайжон билан 27 та, Япония билан 13 та лойиҳа бўйича келишувлар имзоланган. Йиғилишда ушбу лойиҳаларнинг ижро ҳолати, уларни амалга ошириш бўйича йўлга қўйилган тизим ҳақида ахборот берилди”, - дейилади хабарда.
Венгрия билан ҳамкорликда паррандачилик кластери ташкил этиш, авиакомпания очиш, дори-дармонлар, бутловчи қисмлар ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Озарбайжон билан энергетика, кимё, транспорт, машинасозлик, қурилиш соҳаларида ҳамкорлик қилинмоқда.
Япония билан лойиҳалар кўлами: энергетика, туризм, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, тўқимачилик, чорвачилик.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, бу борада масъуллар ва инвестиция менежерлари ишини жонлантириш зарурлигини таъкидлади.
“Икки томонлама мулоқотлар, жумладан, ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.
Саноат, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, хизматлар, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.