"Ўзатом"га янги раҳбар тайинланди — у ҳақида нималар маълум?
© Foto : Агентство по развитию атомной энергетикиЭнергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига Баҳрам Мансуров директор этиб тайинланди
© Foto : Агентство по развитию атомной энергетики
Oбуна бўлиш
Баҳрам Мансуров 2018 йилдан буён “Ўзатом” агентлиги бош директорининг ўринбосари, кейинроқ эса биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига ("Ўзатом") Баҳрам Мансуров директор этиб тайинланди.
Мансуров 2018 йилдан буён “Ўзатом” агентлиги бош директорининг ўринбосари, кейинроқ эса биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
У Украинадаги Ивано-Франковск нефт ва газ институтида "нефт ва газ конларини ўзлаштириш технологияси ва комплекс механизациялаш" мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти:
1992-1998 й. - “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси “Шўртан” кони кузатувчиси, технология бўлими муҳандиси, бутлаш бўлими бошлиғи;
1998-1998 й. - “Ўзбекнефтгаз” нефть ва газ саноати миллий корпорацияси, “Ўзташқинефтегаз” ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бирлашмасига қарашли контрактлар ижросини таъминлаш дирекцияси “Шўртан газ кимё мажмуаси” қурилиши бўйича контрактни назорат қилиш гуруҳи қурилиш майдони бош мутахассиси;
1998-2001 й. - “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Шўртан газ кимё мажмуаси қурилиш” бошқармаси майдонида қурилиш, ишга тайёрлаш ва тушириш ишларини назорат қилиш гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари;
2001-2010 й. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош технологи;
2010-2013 й. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош муҳандис вазифасини бажарувчиси;
2013-2014 й. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи;
2014-2015 й. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош муҳандис вазифасини бажарувчи;
2015-2017 й. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандис вазифасини бажарувчиси;
2017-2017 й. - “Ўзбекнефтгаз” МХК ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона техника сиёсатини амалга ошириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;
2017-2018 й. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари-бош муҳандис;
2018-2019 й. - Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари;
2019 й-2023 й. - Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари.