Ургутда тарихий обидаларга тўққиз миллиард сўмлик зарар етказилди — Бош прокуратура

© Хокимият города УргутаНочной вид города Ургут
Ночной вид города Ургут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2023
Oбуна бўлиш
Тарихий ёдгорликларда жуда катта миқдорда зарар етказган шахслар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут тумани “Мингтепа” ва “Қуйиқишлоқ” маҳаллаларида жойлашган тарихий ёдгорликларда 9 млрд. сўмлик зарра еткаилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Хабарда айтилишига кўра, Ургут тумани "Мингтепа" маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга 4 млрд. сўм зарар етказилган.
Шунингдек, ушбу туманнинг “Қуйиқишлоқ” маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2” ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Прокутатура маълумотига кўра, Ўзбекистон Жиноят Кодексига кўра, мазкур жиноий қилмишлар оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0