https://sputniknews.uz/20230731/pekin-kuchli-yomgir-37428835.html
Пекинда кучли ёмғир сабаб юқори даражадаги хавф эълон қилинди
Пекинда кучли ёмғир сабаб юқори даражадаги хавф эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Пекин расмийлари кучли сел бўйича геологик офатлар ва метеорологик хавфлар ҳақида энг юқори — “қизил” даражадаги огоҳлантиришни эълон қилди. Хитой пойтахтининг ўн минглаб аҳолиси ёмғирлар туфайли эвакуация қилинди, икки киши ҳалок бўлди.
2023-07-31T19:45+0500
2023-07-31T19:45+0500
2023-07-31T19:45+0500
дунёда
дунё янгиликлари
хитой
пекин
сел
ёмғир
табиий офат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37428550_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_46d14005cee022eb57312dea0c9703d3.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Пекин расмийлари кучли сел бўйича геологик офатлар ва метеорологик хавфлар ҳақида энг юқори — “қизил” даражадаги огоҳлантиришни эълон қилди. Хитой пойтахтининг ўн минглаб аҳолиси ёмғирлар туфайли эвакуация қилинди, икки киши ҳалок бўлди.Шаҳар метеорология хизмати маълумотларига кўра, энг юқори огоҳлантириш шаҳарнинг айрим ҳудудларида кўчкилар, сел оқимлари, тупроқларнинг чўкиши хавфи кучайиши билан боғлиқ.Аввалроқ душанба куни Пекин метеорология станцияси ҳам Пекиннинг турли ҳудудларида кучли сел ёғиши сабабли энг юқори “қизил” огоҳлантириш даражасини эълон қилган эди. Станция маълумотларига кўра, ёмғир камида сешанба куни соат 8:00 гача давом этади. Шунингдек, Пекинда 29 июль куни соат 20.00 дан (Москва вақти билан 15.00) 31 август куни соат 14.00 (Москва вақти билан 9.00) оралиғида ўртача 182 миллиметр ёғингарчилик тушганини маълум қилинди.Энг кўп ёғингарчилик Пекин жануби-ғарбидаги Фаншань ва Хитой пойтахти ғарбидаги Ментоугоу туманларида бўлди, бу ерда кўрсатилган вақт ичида ўртача 347,8 ва 322,5 миллиметр ёғингарчилик тушди.Хитой марказий телевидениеси хабар беришича, якшанба куни соат 23:00 ҳолатига кўра, шаҳарда ёмғир туфайли 31 338 киши эвакуация қилинган. Шунингдек, 4000 дан ортиқ қурилиш объектларида ишлар тўхтатилгани маълум қилинди.Бундан ташқари, телевидение хабарларига кўра, кучли сел туфайли Хитой пойтахти ғарбидаги Ментоугоу ҳудудида беш мингга яқин одам эвакуация қилинган. Ҳозиргача ҳудудда икки кишининг жасади топилган.31 июль куни соат 14:00 ҳолатига кўра, кучли сел 428 та йўналишдаги жамоат транспорти фаолиятига таъсир кўрсатган, шундан 346 таси қатнови тўхтатилган. Пекин шимолидаги Хуайжоу туманида барча жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди. Шунингдек, бутун Янфан метро линиясида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Пекин пойтахти халқаро аэропорти момақалдироқ туфайли 40 та рейсни бекор қилгани, кўплаб рейслар кечиктирилгани хабар қилинди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37428550_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_428d746d7e732d794576d8231313729d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пекин хитой кучли ёмғир сел видео
пекин хитой кучли ёмғир сел видео
Пекинда кучли ёмғир сабаб юқори даражадаги хавф эълон қилинди
Хитой марказий телевидениеси хабар беришича, якшанба куни соат 23:00 ҳолатига кўра, шаҳарда ёмғир туфайли 31 338 киши эвакуация қилинган.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Пекин расмийлари кучли сел бўйича геологик офатлар ва метеорологик хавфлар ҳақида энг юқори — “қизил” даражадаги огоҳлантиришни эълон қилди. Хитой пойтахтининг ўн минглаб аҳолиси ёмғирлар туфайли эвакуация қилинди, икки киши ҳалок бўлди.
Шаҳар метеорология хизмати маълумотларига кўра, энг юқори огоҳлантириш шаҳарнинг айрим ҳудудларида кўчкилар, сел оқимлари, тупроқларнинг чўкиши хавфи кучайиши билан боғлиқ.
Аввалроқ душанба куни Пекин метеорология станцияси ҳам Пекиннинг турли ҳудудларида кучли сел ёғиши сабабли энг юқори “қизил” огоҳлантириш даражасини эълон қилган эди. Станция маълумотларига кўра, ёмғир камида сешанба куни соат 8:00 гача давом этади. Шунингдек, Пекинда 29 июль куни соат 20.00 дан (Москва вақти билан 15.00) 31 август куни соат 14.00 (Москва вақти билан 9.00) оралиғида ўртача 182 миллиметр ёғингарчилик тушганини маълум қилинди.
Энг кўп ёғингарчилик Пекин жануби-ғарбидаги Фаншань ва Хитой пойтахти ғарбидаги Ментоугоу туманларида бўлди, бу ерда кўрсатилган вақт ичида ўртача 347,8 ва 322,5 миллиметр ёғингарчилик тушди.
Хитой марказий телевидениеси хабар беришича, якшанба куни соат 23:00 ҳолатига кўра, шаҳарда ёмғир туфайли 31 338 киши эвакуация қилинган. Шунингдек, 4000 дан ортиқ қурилиш объектларида ишлар тўхтатилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, телевидение хабарларига кўра, кучли сел туфайли Хитой пойтахти ғарбидаги Ментоугоу ҳудудида беш мингга яқин одам эвакуация қилинган. Ҳозиргача ҳудудда икки кишининг жасади топилган.
31 июль куни соат 14:00 ҳолатига кўра, кучли сел 428 та йўналишдаги жамоат транспорти фаолиятига таъсир кўрсатган, шундан 346 таси қатнови тўхтатилган. Пекин шимолидаги Хуайжоу туманида барча жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди. Шунингдек, бутун Янфан метро линиясида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Пекин пойтахти халқаро аэропорти момақалдироқ туфайли 40 та рейсни бекор қилгани, кўплаб рейслар кечиктирилгани хабар қилинди.