https://sputniknews.uz/20230731/nigerda-hokimiyatni-qolga-olgan-isyonchilar-frantsiyaga-uran-eksportini-toxtatdi-37433543.html
Нигерда ҳокимиятни қўлга олган исёнчилар Францияга уран экспортини тўхтатди
Нигерда ҳокимиятни қўлга олган исёнчилар Францияга уран экспортини тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
Уран, олтин, нефть ва олмос каби қазилма бойликларига эга бўлган Нигер давлати бугун дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири. 31.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-31T20:25+0500
2023-07-31T20:25+0500
2023-07-31T20:25+0500
дунёда
африка
франция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37433400_271:96:3671:2008_1920x0_80_0_0_41c1dcd0fa13613d07bc714be0e22efc.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Нигерда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар Францияга уран ва олтин экспортини тўхтатишди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВга асосан РИА Новости хабар қилмоқда. Исёнчилар вакиллари Францияни ҳарбий интервенция уюштириш ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Базум ҳокимиятини тиклаш истагида ҳам айблашмоқда.Нигер уран қазиб олиш бўйича дунёда еттинчи ўринда туради. Ушбу Африка давлати Франциядаги атом электр станциялари эҳтиёжлари учун 15-17 % уран билан таъминлаб келган. Маълумот учун, 27 июлга ўтар кечаси Нигер ҳарбийлари президент ағдарилганини эълон қилди. Қўзғолоннинг сабаби Базумнинг президент гвардияси қўмондони Умар Чианини ишдан бўшатиш истаги эди. Нигер қуролли кучлари қўмондонлиги исёнчилар билан бирдамлик эълон қилди. “Ватан Мудофаа Миллий Кенгаши” раҳбари янги давлат раҳбари деб эълон қилинди.Жаҳон банки маълумотларига кўра, Нигер дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир.
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37433400_613:0:3344:2048_1920x0_80_0_0_adc4d06132d772afe8e650e73b118023.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, африка, франция
Нигерда ҳокимиятни қўлга олган исёнчилар Францияга уран экспортини тўхтатди
Уран, олтин, нефть ва олмос каби қазилма бойликларига эга бўлган Нигер давлати бугун дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Нигерда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар Францияга уран ва олтин экспортини тўхтатишди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВга асосан РИА Новости хабар қилмоқда.
Исёнчилар вакиллари Францияни ҳарбий интервенция уюштириш ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Базум ҳокимиятини тиклаш истагида ҳам айблашмоқда.
“Бизда уран, олмос, олтин, нефть бор ва нега биз қулдек яшаяпмиз? Бизнинг хавфсизлигимиз учун французлар керак эмас”, - деди исён иштирокчиларидан бири.
Нигер уран қазиб олиш бўйича дунёда еттинчи ўринда туради. Ушбу Африка давлати Франциядаги атом электр станциялари эҳтиёжлари учун 15-17 % уран билан таъминлаб келган.
Маълумот учун, 27 июлга ўтар кечаси Нигер ҳарбийлари президент ағдарилганини эълон қилди. Қўзғолоннинг сабаби Базумнинг президент гвардияси қўмондони Умар Чианини ишдан бўшатиш истаги эди. Нигер қуролли кучлари қўмондонлиги исёнчилар билан бирдамлик эълон қилди. “Ватан Мудофаа Миллий Кенгаши” раҳбари янги давлат раҳбари деб эълон қилинди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Нигер дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир.