“CAFA Futsal Cup 2023”: Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни эгаллади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футзалу
Сборная Узбекистана по футзалу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2023
Oбуна бўлиш
Эрон 12 очко тўплаб, “CAFA Futsal Cup-2023” ғолиби бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси шафелигида футзал бўйича миллий терма жамоалар ўртасида илк бор ўтказилган “CAFA Futsal Cup-2023” мусобақаси якунланди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа доирасидаги охирги учрашувини Қирғизистонга қарши ўтказди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Ҳусниддин Нишонов, Абдулла Солиҳов, Суннатилла Жўраев ва Илҳом Ҳамроев муаллифлик қилишди.
Умумий ҳисобда 9 очко тўплаган Ўзбекистон учинчи ўрин билан турнирни якунлади.
© Ассоциация футбола УзбекистанаЯкуний жадвал
Итоговый результат CAFA Futsal Cup 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2023
Якуний жадвал
Эрон 12 очко тўплаб, “CAFA Futsal Cup-2023” ғолиби бўлди, Афғонистон эса кумуш медалга эга чиқди (10 очко).
Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик футзалчи Ҳусниддин Нишонов мусобақа тўпурари дея эътироф этилди. У мусобақа давомида 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаХусниддин Нишонов
Хусниддин Нишонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2023
Хусниддин Нишонов
Янгиликлар лентаси
0