Японияни ҳарбий хавфсизлик баёнотларида эҳтиёт бўлишга чақирамиз — Хитой мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишХитой байроғи
Хитой байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Мудофаа вазирлиги Японияни ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги баёнотларда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Хитой Японияни ҳарбий хавфсизлик баёнотлари ва ҳаракатларида эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Япония мудофаа вазирлиги биринчи марта Хитойга қарши риторикасини кучайтириб, унинг ҳарбий ривожланишини “энг катта стратегик муаммо” деб атади.
“(Биз Японияни) ҳарбий хавфсизлик бўйича баёнотлар ва ҳаракатларда эҳтиёт бўлишга ва икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш учун амалий чоралар кўришга чақирамиз”, - деди у.
Баёнотда айтилишича, Япониянинг мудофаа оқ қоғозининг янги таҳрири Хитой ҳақидаги нотўғри тушунчага амал қилади ва Хитой ҳарбий таҳдиди деб аталмиш нарсани “қасддан ошириб юборади”, минтақадаги кескинликни кучайтиради, шунингдек, Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашув ҳисобланади.
“Хитой армияси доимо дунё тинчлиги ва барқарорлигини сақлашда қатъий куч бўлиб келган ва ҳеч кимга қарши чиқмаган, ҳеч кимга таҳдид ҳам қилмаган”, — дея қўшимча қилди у.
Япония, аксинча, Тань Кэфэйнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширди ва ўзининг ҳарбий салоҳиятини кенгайтириш йўлидан олдинга силжиди.
Янгиликлар лентаси
0