Бугун Тошкентнинг Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти ўчирилади

© Ҳудудий электртармоқлари Тошкент шаҳар филиалиЭлектр тармоқлари
Электр тармоқлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
Сергели туманида соат 09:00дан, Мирзо Улуғбек туманида эса 10:00 дан "свет" бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Бугун Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг иккита туманидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани: "Олтин водий" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: "Оққорғон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Хабарда, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
Янгиликлар лентаси
0