Нукусда илмий-тадқиқот экспедицияси ўтказилмоқда — изланишлар нима учун керак?

© Sputnik / Дильшода РахматоваМўйноқ
Мўйноқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
Экспедициядан кўзланган мақсад Нукус туманида биодизайн соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ва Орол денгизини ўрганишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Нукусда ландшафтнинг моддийлигига бағишланган илмий-тадқиқот экспедицияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Нукусда 27 — 31 июль кунлари ландшафтнинг моддийлигига бағишланган илмий-тадқиқот экспедицияси ўтказилади.
Экспедициядан кўзланган мақсад Нукус туманида биодизайн соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ва Орол денгизини ўрганишдан иборат.
Мутахассислар минтақанинг атроф-муҳит, маданияти ва тарихий меросидан бевосита илҳомланишлари иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг таназзули шароитида барқарорлик ва чидамлиликни рағбатлантирувчи инновацион лойиҳа ечимларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
“Жамоа ўз тадқиқотларида кишилар ва буюмларнинг ўзаро уйғунлигига урғу берувчи моддий маданиятни тадқиқ этишнинг антропологик анъаналарига таянади. Ландшафт мураккаб қатлам бўлгани боис моддий объект сифатида идрок этилиши ва бошқарилиши мумкин эмас. Аксинча у биз истиқомат қилаётган, ҳаракатланаётган ва мушоҳада юритаётган муҳитни акс эттиради. Бизлар бир вақтнинг ўзида ҳам ландшафтнинг бир қисми бўлиб, ҳам ундан фарқланамиз. Бу бизнинг ўзимизни-ўзимиз англаш ва кечинмаларимизга таъсир этади”, дейилади хабарда.
Тадқиқот лойиҳасида 8 мамлакатдан “Formafantasma”, “IM A Studio”, “Applied Ingredients” дизайн бюролари вакиллари, Андреа Тримарки, Симоне Фаррезин, Сиссел Толаас, Катя Брискина, Шоҳруҳ Раҳимов, Мануел Корреа, Иван Дубков, Ми Ю, Патришия Рид, Раҳеш Рам, Юлия Громова, Гери Чжеси Чжан каби малакали рассом, меъмор, олим, тадқиқотчи ва ёзувчилар иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0