https://sputniknews.uz/20230729/nogironligi-bor-shaxslar-bepul-sayohat-37374495.html
Келаси йилдан ногиронлиги бор шахслар Ўзбекистонда бепул саёҳат қилишлари мумкин бўлади
Келаси йилдан ногиронлиги бор шахслар Ўзбекистонда бепул саёҳат қилишлари мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинади.
2023-07-29T18:02+0500
2023-07-29T18:02+0500
2023-07-29T18:02+0500
туризм
ўзбекистон
сайёҳлар
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35690183_0:94:3307:1954_1920x0_80_0_0_ffe80dd4d4ebeae3e73fd110af0593a9.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ногиронлиги бор шахслар учун "Тўсиқсиз туризм" дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.Келаси йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.Бу ҳақда президентининг "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида кўзда тутилган.Шунингдек, туризм, маданий мерос, концерт-томоша объектлари ҳамда аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35690183_289:0:3020:2048_1920x0_80_0_0_f81344e62e099c75d0387ce374da1c73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ногиронлиги бор шахслар ўзбекистон бепул саёҳат аэропорт авто темир йўл вокзали
ногиронлиги бор шахслар ўзбекистон бепул саёҳат аэропорт авто темир йўл вокзали
Келаси йилдан ногиронлиги бор шахслар Ўзбекистонда бепул саёҳат қилишлари мумкин бўлади
Аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ногиронлиги бор шахслар учун "Тўсиқсиз туризм" дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги
хабар берди. Келаси йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.
Бу ҳақда президентининг "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида кўзда тутилган.
"Дастур доирасида ҳар йили “Саёҳат барча учун!” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1000 нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг республиканинг туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларига бепул саёҳатлари ташкил қилинади", дейилади хабарда.
Шунингдек, туризм, маданий мерос, концерт-томоша объектлари ҳамда аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинади.