Фарғонада экошаҳар қурилмоқда — 70 гектар майдонда нималар барпо этилади?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” массивини кўздан кечирди
Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” массивини кўздан кечирди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
“Янги Ўзбекистон” массивидаги 70 гектар майдонда боғ ва сунъий кўл барпо қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Фарғонадаги “Янги Ўзбекистон” массивида сунъий кўл барпо этилади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф чоғида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши ишларининг бориши кўздан кечирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДавлат раҳбари янги массив қурилишини бориб кўрди
Глава государства осмотрел строительство нового массива
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Давлат раҳбари янги массив қурилишини бориб кўрди
Айтилишича, бугунги кунда 300 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Бу ерда 65 мингдан зиёд аҳолига мўлжалланган 298 та кўп қаватли уй қурилади.
“Бу йил массивда 73 та уй барпо этилмоқда. Уларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилиб бўлди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳудудда мактаблар, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, спорт мажмуаси бўлади. 50 гектарда ташкил этиладиган кичик саноат зонаси аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Массив ўзига хос экошаҳар бўлади - 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи” ва сунъий кўл барпо қилинади. Бўш майдонларга ҳам дарахтлар экилади. Сунъий кўл атрофида сўлим хиёбон ташкил этилади.
Президент Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Янгиликлар лентаси
0