Ягона 112 тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади

© Sputnik / Максим БлиновДиспетчер, архив сурат
Диспетчер, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Бу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади. Бу ҳақда 28 июль куни Фарғонада Шавкат Мирзиёв иштирокида ўтаётган Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.
Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали "Ижтимоий вазият" ахборот тизимини ишга тушириш топширилди.
Бунда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади.
Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0