Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

© Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при ГенпрокуратуреЗамхокима Хазараспского района Хорезмской области попался на взятке
Замхокима Хазараспского района Хорезмской области попался на взятке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Жиноят кодексининг еттита моддаси бўйича айбланиб 11 йила қамалди.
ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими И. Худайбердиев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У Жиноят кодексининг жами 7 та моддаси билан айбли деб топилди. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Хабарга кўра, кеча Термиз шаҳар судида Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган И.Худайбердиев ва бошқа 17 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни тугаб, ҳукм эълон қилинди.
Маълум қилинишича, собиқ ҳоким Жиноят кодексининг жами 7 моддаси, хусусан:
167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди,
205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми, 2-қисми “а” банди,
206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, --209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми, 2-қисми “а” банди
210-моддаси -пора олиш) 3-қисми “а” банди,
229-4-моддаси-ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва
243-моддаси -жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да айбдор деб топилган.
И.Худойбердиевга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Собиқ ҳоким тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.
Хабарда айтилишича, қолган 17 нафар судланувчи собиқ мансабдорлар Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Собиқ ҳоким 2022 йил октябрь ойида қўлга олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0