Таганрог марказида портлаш содир бўлди

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Киев шаҳарнинг турар жой инфратузилмасига С-200 ракетаси билан зарба берган.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россиянинг Ростов вилояти Таганрог шаҳри марказида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
“Асосий портлаш Таганрог санъат музейи ҳудудида рўй берди. Музей девори, томи, гаражлари ва қурилиш жойлари вайрон бўлди”, - дея маълум қилди вилоят губернатори Василий Голубев.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Киев шаҳарнинг турар жой инфратузилмасига С-200 ракетаси билан зарба берган.
Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари ҳавода Украина ракетасини тутиб олган, унинг бўлаклари Таганрог ҳудудига қулаган.
Тиббиёт муассасаларига 15 киши олиб борилган. Уларнинг аҳволи ўртача ва енгил деб баҳоланмоқда.
Машина ва кўп квартирали уй шикастлаyган. Қўшни бинолардаги ойналар синган. Воқеа жойида тегишли орган ходимлари иш олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0