https://sputniknews.uz/20230728/rossiya-ozbekiston-bojxona-xizmatlari-37331641.html
Россия Ўзбекистон билан божхона хизматлари тўғрисидаги битимни маъқуллади
Россия Ўзбекистон билан божхона хизматлари тўғрисидаги битимни маъқуллади
Россия Федерация кенгаши ўзининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
2023-07-28T14:11+0500
2023-07-28T14:11+0500
2023-07-28T14:11+0500
россия
ўзбекистон - россия
божхона
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37330807_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_583fa490cf66c0777f506e6b9ed89d0c.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия Федерация кенгаши ўзининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.Битим 2022 йил 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари ўртасида имзоланган эди.Божхона хизмати ваколатхонаси қуйидаги вазифаларни бажаради: божхона масалаларини тартибга солишда ўз давлатининг божхона хизмати манфаатларини ифодалайди, давлатлар ўртасида божхона ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади, божхона соҳасида давлатларнинг халқаро шартномаларини амалга ошириш бўйича тадбирларда иштирок этади.Шунингдек, ваколатхоналар икки давлат божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани яқинлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Божхона хизматлари мансабдор шахсларининг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишни ташкил этиш масалаларини келишишда иштирок этади.Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37330807_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c5bcc70d56e185033e33d0b53485e92b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон россия божхона хизматлари ваколатхоналари битим
ўзбекистон россия божхона хизматлари ваколатхоналари битим
Россия Ўзбекистон билан божхона хизматлари тўғрисидаги битимни маъқуллади
Мазкур битим 2022 йил 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия Федерация кенгаши ўзининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар бермоқда. Битим 2022 йил 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари ўртасида
имзоланган эди.Божхона хизмати ваколатхонаси қуйидаги вазифаларни бажаради: божхона масалаларини тартибга солишда ўз давлатининг божхона хизмати манфаатларини ифодалайди, давлатлар ўртасида божхона ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади, божхона соҳасида давлатларнинг халқаро шартномаларини амалга ошириш бўйича тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, ваколатхоналар икки давлат божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани яқинлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Божхона хизматлари мансабдор шахсларининг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишни ташкил этиш масалаларини келишишда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни
тасдиқлаган эди.