Россия — Африканинг синалган дўсти. Путин нутқидан асосий фикрлар

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПленарное заседание II Саммита "Россия - Африка"
Пленарное заседание II Саммита Россия - Африка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Совет Итифоқи ва Россия узоқ йиллар давомида Африкаинг дўсти бўлиб келган ва бугун биз ушбу анъаналарни давом эттирмоқчимиз - Путин.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин иккинчи Россия-Африка саммитининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқининг асосий мавзулари.

Россия ва Африка: синалган дўстлик

Бу ерда Африка давлатларининг мутлақ кўпчилиги вакиллари ва етакчи минтақавий ташкилотлар раҳбарлари тўплангани — бизнинг халқларимиз ҳалол, очиқ ва конструктив шерикликни мустаҳкамлашга интилаётганидан далолат беради.
Россия ва Африкани анъанавий равишда мустаҳкам дўстлик ришталари ва яқин ўзаро манфаатли муносабатлар боғлаб туради, уларнинг асослари ўтган асрнинг ўрталарида Африка қитъаси халқларининг ўз озодлиги учун кураши йилларида қўйилган.
Ўнлаб йиллар давомида биз Африка давлатларининг мустамлакачиликка қарши оғир қурашида доимий равишда ёрдам бердик. Афсуски, мустамлакачиликнинг айрим кўринишлари бугунги кунгача бартараф этилмаган ва собиқ метрополияларда, хусусан, иқтисодий, ахборот ва гуманитар соҳаларда ҳамон амалда қўлланилмоқда.
Россия Африка мустақиллиги учун курашган етук ўғлонларни хотирлайди ва ҳурмат қилади. Азиз дўстлар, биз уларни ёдда тутишимиз ва унутмаслигимиз керак: Патрис Лумумба, Гамал Абдел Носир, Нелсон Мандела, Аҳмад бин Белла, Умар ал-Мухтор, Кваме Нкрумаҳ, Самора Машел, Леополд Сенгхор, Кеннет Каунда, Жулиус Нерера.
Биз Африканинг бошқа озодлик курашчилари ва Африка миллий раҳбарларини эслаймиз. Адолат ва тенглик тамойилларига асосланиб, улар ўз халқларининг мустақил тараққиёт йўлини, кўпинча ўз ҳаётини қурбон қилиш орқали қатъий ҳимоя қилдилар.
Бу эркинлик, мустақиллик, суверенитет ғоялари халқаро нотинчликнинг ҳозирги оғир шароитларида, чинакам кўп қутбли дунё тартиби шаклланаётган, бир ёки бир гуруҳ давлатлар томонидан гегемонлик даври ўтмишга айланиб бораётган бир пайтда ҳам жуда муҳим.

Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун

Россия-Африка саммити “Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказилаётгани бежиз эмас. Россия ва Африка давлатлари дунё тартибининг янги, адолатли архитектурасини барпо этиш, халқаро ҳуқуқни, БМТ Низомини ҳимоя қилиш, халқаро кун тартибидаги асосий масалалар бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш учун биргаликда туришади.
Аксарият масалалар бўйича бизнинг позицияларимиз жуда яқин ёки бутунлай мос келади. Саммит сиёсий декларациянинг асосий қоидалари шундан далолат беради.
Россия ва Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик террорчилик, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги чақириқларга жавоб бериш учун кенгаймоқда.
Биз иқлим, инсон ҳуқуқлари ва гендер кун тартиби деб аталадиган нарсалардан номақбул сиёсий мақсадларда фойдаланишга қаршимиз.
Биз бир томонлама санкциялар ва чекловчилар каби ноқонуний амалиётларни эмас, аслида мустақил йўл тутаётган мамлакатларга зарар етказувчи, глобал миқёсда тараққиётга тўсқинлик қилувчи иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарадиган жазо чораларини қабул қилмаймиз.
Ва, албатта, биз халқаро ҳуқуқни баъзи давлатлар ўзлари ўйлаб топган аллақандай қоидаларга асосланган тартиб билан алмаштирилишига рози бўлмаймиз.
Асосийси, Россия ва Африкани ҳақиқий суверенитетни, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда ўз ривожланиш йўлига эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш истаги бирлаштиради.
Қолаверса, мустақиллик ва суверенитетга бўлган бундай интилиш ўз-ўзидан яккаланиб қолишни англатмайди, аксинча, эркин давлат ва халқларнинг, ҳуқуқлари тенг бўлган давлатларнинг очиқлигини, ҳамкорлигини назарда тутади.
Суверенитет — бир марта эришилган давлат эмас, у учун доимо курашиш керак. Шу муносабат билан Нелсон Манделанинг сўзларини эсламоқчиман, у шундай деган эди: “Мени муваффақиятимга қараб баҳоламанг, неча марта йиқилиб, яна ўрнимдан турганимга қараб баҳо беринг”.
Давлат суверенитети ҳам шундай: уни шак-шубҳасиз ҳимоя қилиш, ҳеч қачон таслим бўлмаслик, ташқи босим остида чекинмаслик ва мустақил бўлишни талаб қилади. Бугун биз тенг ҳуқуқлиликка асосланган кўп қутбли дунё тизимни шакллантиришда фаол иштирок этиш истагидамиз. Ишончим комилки, Россия ва Африка давлатлари бу маънода бир-бири билан тўлиқ бирдамликда.

Африка - янги куч маркази

Шуни ҳам қайд этишни истардимки, бизнинг кўз ўнгимизда Африка қитъаси янги куч марказига айланиб бормоқда. Унинг сиёсий ва иқтисодий роли кескин ошиб бормоқда. Ва ҳамма бу объектив ҳақиқат билан ҳисоблашиши керак.
Россия Африка Иттифоқига G20 аъзолигидан жой бериш ташаббусини фаол қўллаб-қувватлади. Бу ҳақиқатан ҳам замонавий дунёдаги воқелик ва кучларнинг уйғунлигини акс эттирувчи тўғри қарор бўлар эди.
Биз Африкадаги бошқа минтақавий интеграция бирлашмалари билан ҳамкорлик қилишга очиқмиз. Куни кеча биз ЕОИИ ва Африка Иттифоқи ташкилотлари орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, эркин савдо ҳудуди ташкил этиш, интеграция жараёнларини имкониятларини ўрганиш ташаббусини илгари сурдик.
Албатта, биз Африка давлатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида кенгроқ иштирок этишга интилишларига шерикмиз. Африка Иттифоқи бу борада қандай фаол позицияни эгаллаётганини кўриб турибмиз.
Биз Африка тузилмалари, Африка вакилларининг янги ишлаб чиқилаётган БМТ Хавфсизлик Кенгаши ислоҳоти контекстида вакиллигини кенгайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Биз Африка қитъасига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.

Мустамлакачилик "мероси"

Тан олиш керакки, Африканинг кўплаб минтақаларида вазият ҳали ҳам беқарор. Сиёсий ва этник низолар ҳал этилмаган, кескин сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий инқирозлар давом этмоқда. Бу, албатта, мустамлакачилик даврининг оғир мероси, Ғарб метрополиялари Африкада олиб борган "айирмачилик" сиёсати оқибатларидир.
Ушбу таҳдидларга қарши туришда Россия ўз ёрдамини таклиф қилмоқда. Биз Россия Федерацияси ва Африка мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва махсус хизматлари ўртасидаги энг яқин ҳамкорликдан манфаатдормиз.
Биз Россия ихтисослаштирилган таълим муассасаларида Африка давлатларининг ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини тайёрлашни давом эттиришга қарор қилдик. Ҳозирда Африканинг кўплаб давлатларидан ҳарбий хизматчилар Россия Мудофаа вазирлигининг университетларида таҳсил олмоқда.
Россия Африканинг 40 дан ортиқ давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузди, биз уларга кенг турдаги қурол-яроғ ва техника етказиб берамиз. Шартномаларнинг баъзилари ушбу давлатларнинг хавфсизлиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш учун бепул амалга оширилади.

Ваколатхоналар сони ошади

Россиянинг Африкага эътибори муттасил ортиб бормоқда, бу бизнинг қитъада дипломатик иштирокимизни ошириш режаларимизда яққол кўринади.
Узоқ танаффусдан сўнг Россиянинг Буркина-Фасо ва Экваториал Гвинеядаги элчихоналари тез орада ўз фаолиятини тиклайди. Шунингдек, биз Россия илм-фан ва маданият марказлари тармоғини кенгайтирмоқчимиз. Ҳозирги кунда "Рус уйлари" Африканинг саккизта мамлакатида муваффақиятли фаолият юритмоқда ва яқин келажакда улар бошқа бир қатор мамлакатларда пайдо бўлади.
Ўз навбатида, биз африкалик дўстларимизнинг ўзаро қадамларини олқишлаймиз ва мамлакатимизда Африка давлатларининг янги элчихоналари, консулликлари ва бошқа ваколатхоналари очилишини қўллаб-қувватлаймиз.

Иқтисодий ҳамкорлик

Албатта, Россия ҳам, Африка давлатлари ҳам иқтисодий ва гуманитар ушбу соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашни чинкам хоҳлайди. Кеча бўлиб ўтган форум бунинг далилидир. Очиғини айтсам, бизнинг тадбиркорларимиз Африкадаги ҳурматли ҳамкорларимизга таклиф қиладиган маҳсулоларимиз кўп.
Жаҳон бозорларидаги қийин шароитларга қарамай, Африка билан товар айирбошлаш барқарор ўсиб бормоқда ва унинг чегараси бугунги кўрсатгичлардан йироқ эканлиги аниқ. Россия-Африка савдо айланмасининг ўсиши ва уни диверсификация қилиш бизнинг мақсадимиз бўлади. Савдо-сотиқда миллий валюталарга ўтиш — ҳамкорликнинг янада ֫янада бақувват бўлишиа ҳамда янги транспорт ва логистика занжирларини ташкил этишга ёрдам беради.

Россия ишончли таъминотчи

Африка давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сиёсий барқарорлигини сақлаш учун узлуксиз озиқ-овқат таъминоти муҳимлигини тушуниб, биз Африкага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни оширмоқдамиз. 2022 йилда Африка мамлакатларига 11,5 миллион тонна, биргина жорий йилнинг биринчи олти ойида салкам 10 миллион тонна ғалла жўнатилди. Ва бу Россияга қўйилган транспорт, суғурта ва молия санкцияларга қарамасдан.
Яна бир бор таъкидлайман: сиз, азиз дўстлар, Россия доимо қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи масъулиятли халқаро таъминотчи бўлиб қолишига амин бўлишингиз мумкин. Биз энг кўп муҳтож бўлган мамлакатлар ва ҳудудларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз, дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, текин асосда, жумладан БМТ озиқ-овқат дастури доирасида ҳам.
Биз кеча, яқин уч-тўрт ой ичида Африканинг олти давлатига 25-50 минг тонна ғаллани текин етказиб беришимизни маълум қилган эдик.

Инсонпарварлик ёрдами

Умуман олганда, Россия нафақат инсонпарварлик ёрдами, балки савдо имтиёзлари, замонавий ишлаб чиқаришлар технологиялари, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш орқали ёрдам кўрсатиб, Африка қитъасининг ривожланишига ҳар томонлама ёрдам беришни давом эттириш ниятида.
Хусусан, 2020 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда 10 та Африка давлатида икки томонлама асосда Россиянинг 11 та гуманитар акцияси амалга оширилди. Биз коронавирус пандемияси даврида қитъа давлатларига биринчилардан бўлиб ёрдамга келдик, миллионлаб тест тизимларини бепул етказиб бердик, кўчма тиббий лабораториялар совға қилдик, ихтисослашган инфекция тадқиқот марказини жиҳозладик.
Россия ҳам Африка давлатларининг қарз юкини енгиллаштириш ҳаракатларида иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар биз ҳисобдан чиқарган умумий қарз 23 миллиард долларни ташкил этади. Африка давлатларининг сўнгги сўровларига кўра, биз ушбу мақсадлар ва уларни ривожлантириш учун 90 миллиондан ортиқ маблағ ажратамиз.
Ҳурматли дўстлар, нутқимни якунлар эканман, яна бир бор таъкидламоқчиманки, биз африкалик дўстларимиз билан қўл қовуштириб, келажак учун чинакам стратегик ҳамкорлик ва шериклик ўрнатиш йўлида ҳамкорлик қилишга чин дилдан тайёрмиз.
Биз ҳар бир Африка давлати ва бутун қитъа билан муносабатларни қадрлаймиз ва ривожланаётган кўп қутбли дунёда бу муносабатларнинг муваффақиятли келажагига ишонамиз.
Янгиликлар лентаси
0