"Жиддий оқибатлар бўлади": Ғарб Путиннинг янги сиёсий қадамидан қўрқмоқда

© Sputnik / Фотохост-агентство ТАСС / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Daily Express: Россия, Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорлик жиддий оқибатларга олиб келади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия, Хитой ва Шимолий Корея ўртасида иттифоқ тузиш Ғарб учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади Британиянинг Daily Express нашри таҳлилчиларга таяниб.
“Россиянинг Хитой ва Шимолий Корея билан қўрқинчли иттифоқ тузиши жиддий оқибатларга олиб келади”, - дейди экспертлар.
Таҳлилчилар фикрича, Россия президенти Владимир Путиннинг уч давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги сиёсий ҳаракати уларга бир-бирига ҳарбий салоҳиятни ошириш ва иқтисодий тараққиётни кучайтиришга ёрдам беради ва бу Ғарб ҳукуматларини хавотирга солмоқда.
27 июл куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяга ташрифи чоғида Москванинг Пхенян билан икки давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда “ҳар томонлама ҳамкорликни” мустаҳкамлаш ниятида эканлигини маълум қилди.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар комиссияси девонининг раҳбари Ван И Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар йирик халқаро ўзгаришлар шароитида ҳам бардош бериб, янада ривожланганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0