https://sputniknews.uz/20230728/eng-kop-shifokor-qaysi-viloyatda-ishlayotgani-malum-boldi-37322382.html
Ўзбекистон ва дунёда шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай?
Ўзбекистон ва дунёда шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай?
Sputnik Ўзбекистон
Статистика агентлиги ҳар 10 минг кишига нечта шифокор тўғри келишини ҳисоблаб чиқди.
2023-07-28T10:52+0500
2023-07-28T10:52+0500
2023-07-28T13:55+0500
жамият
давлат статистика қўмитаси
статистика агентлиги
шифокор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_26e075a402a53ffebd9de84165774a96.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келади. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилди. Ҳудудлар бўйича аҳолини шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:Ҳар 10 000 аҳолига нисбатанУмумжаҳон миқёсидаУшбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон умумжаҳон миқёсида ўртача ўринларда турибди. Хусусан, тиббиёт соҳасида нуфузли ҳисобланган "The Lancet" журнали маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёда ҳар 10 минг аҳоли сонига шифокорлар сони энг кўп бўлган мамлакатлар бу Канада, Швейцария, Италия ва Россия. Ушбу давлатларда ҳар 10 минг аҳоли сонига 50-66 нафаргача шифокор ва 60 дан ортиқ ёрдамчи тиббий персонал тўғри келади.АҚШда вазият бироз бошқача, у ерда ушбу кўрсаткич 25 нафар шифокор ва 120 дан ортиқ ёрдамчи тиббий персонал. Шифокорлар сони энг кам бўлган давлатлар эса асосан Марказий Африкада жойлашган. Бу ерда ҳар 10 минг аҳолига 2-6 тагача, энг яхши ҳолатларда 8 тагача шифокор тўғри келади. Ҳиндистон, Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларида - 10 тадан 19 тагача шифокор тўғри келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_66:62:1120:852_1920x0_80_0_0_fa2a9ad3eb80dada22817ebf7467ff71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аҳоли шифокорлар таъминлаш даражаси статистика
аҳоли шифокорлар таъминлаш даражаси статистика
Ўзбекистон ва дунёда шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай?
10:52 28.07.2023 (янгиланди: 13:55 28.07.2023) Статистика агентлиги ҳар 10 минг кишига нечта шифокор тўғри келишини ҳисоблаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келади. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича аҳолини шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:
Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан
Қорақалпоғистон Р. – 27 нафар
Андижон вилояти – 25 нафар
Бухоро вилояти – 33 нафар
Жиззах вилояти – 21 нафар
Қашқадарё вилояти – 19 нафар
Навоий вилояти – 30 нафар
Наманган вилояти – 20 нафар
Самарқанд вилояти 28 нафар
Сурхондарё вилояти – 18 нафар
Сирдарё вилояти – 22 нафар
Тошкент вилояти – 22 нафар
Фарғона вилояти – 23 нафар
Хоразм вилояти – 29 нафар
Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон умумжаҳон миқёсида ўртача ўринларда турибди.
Хусусан, тиббиёт соҳасида нуфузли ҳисобланган "The Lancet" журнали маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёда ҳар 10 минг аҳоли сонига шифокорлар сони энг кўп бўлган мамлакатлар бу Канада, Швейцария, Италия ва Россия. Ушбу давлатларда ҳар 10 минг аҳоли сонига 50-66 нафаргача шифокор ва 60 дан ортиқ ёрдамчи тиббий персонал тўғри келади.
АҚШда вазият бироз бошқача, у ерда ушбу кўрсаткич 25 нафар шифокор ва 120 дан ортиқ ёрдамчи тиббий персонал.
Шифокорлар сони энг кам бўлган давлатлар эса асосан Марказий Африкада жойлашган. Бу ерда ҳар 10 минг аҳолига 2-6 тагача, энг яхши ҳолатларда 8 тагача шифокор тўғри келади. Ҳиндистон, Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларида - 10 тадан 19 тагача шифокор тўғри келади.