Элдор Шомуродов Италиянинг янги клубига ўтди

© Lega Serie AЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
“Рома” клуби ҳам Шомуродов ижара асосида "Кальяри"га ўтганини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Италиянинг "Кальяри" клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни "Рома"дан ижарага олди. Бу ҳақда "Кальяри" футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Рома” клуби ҳам Шомуродов ижара асосида янги жамоага ўтганини тасдиқлади. “Кальяри” ўзбекистонлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ўз сафига қўшган.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, "Кальяри" ижара учун 1 миллион евро тўлайди ва ҳужумчини сотиб олиш қарорига келса, 9 миллион тўлашига тўғри келади.
Шомуродов 28 ёшда, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида турли турнирларда 65 та ўйин ўтказган. Шомуродов Россияда 2017 йилдан 2020 йилгача “Ростов” сафида тўп сурган. 2020 йил 1 октябрда Италиянинг “Женоа” клубига ўтди. 2021 йил 2 август куни “Рома” футболчи транферини эълон қилди. Шартнома суммаси 17,5 миллион еврони ташкил қилди. 2023 йил 30 январь куни Шомуродов ижара асосида Италиянинг “Специя” клуби сафига ўтди.
“Кальяри” (Cagliari Calcio SpA) — 1920 йилда ташкил этилган Италия профессионал футбол клуби. 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб у Италия А Сериясида ўйнайди. Уй стадиони "Сардиния Арена". Жамоа бош тренери Клаудио Раньери.
Янгиликлар лентаси
0