https://sputniknews.uz/20230728/biznes-ombudsmanga-kelib-tushayotga-eng-kop-shikoyat-qaysi-sohada-ekani-malum-boldi-37319710.html
Бизнес-омбудсманга келиб тушаётга энг кўп шикоят қайси соҳада экани маълум бўлди
Бизнес-омбудсманга келиб тушаётга энг кўп шикоят қайси соҳада экани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Бизнес-омбудсманга энг кўп ариза келиб тушга соҳалар бу солиқ, ер кадастр ҳамда банк ва кредит соҳалари экани маълум бўлди.
2023-07-28T09:40+0500
2023-07-28T09:40+0500
2023-07-28T14:44+0500
иқтисод
жамият
бизнес
бизнес-омбудсман
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_36:0:1766:973_1920x0_80_0_0_202096c91c2efacf29f8a5484603d150.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бизнес-омбудсман томонидан 2023 йилнинг 6 ойида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби эълон қилинди. 2023 йил январь-июнь ойларида бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган. Улар асосан қуйидаги бешта соҳага оид:Шунингдек, "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот портали орқали тадбиркорлардан 4 399 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган. Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чоралари қўлланилди. Тегишли идораларга 81 та тақдимнома киритилди.Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома ҳам расмийлаштирилди.Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш борасида қуйидаги ишлар қилинган: Шунингдек, ноқонуний текширувлар ва текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича — 1474 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 113 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_252:0:1549:973_1920x0_80_0_0_353381cc1b550ae5443dd50838c7a773.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бизнес-омбудсман солиқ ер кадастр банк кредит ариза ҳуқуқ ҳимоя
бизнес-омбудсман солиқ ер кадастр банк кредит ариза ҳуқуқ ҳимоя
Бизнес-омбудсманга келиб тушаётга энг кўп шикоят қайси соҳада экани маълум бўлди
09:40 28.07.2023 (янгиланди: 14:44 28.07.2023) Бизнес-омбудсманга энг кўп ариза келиб тушга соҳалар бу солиқ, ер кадастр ҳамда банк ва кредит соҳалари экани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бизнес-омбудсман томонидан 2023 йилнинг 6 ойида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби эълон қилинди.
2023 йил январь-июнь ойларида бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган. Улар асосан қуйидаги бешта соҳага оид:
ер, кадастр, архитектура 14 %,
банк, молия ва кредит 13 %,
суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиши 7 %.
Шунингдек, "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот портали орқали тадбиркорлардан 4 399 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган.
Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чоралари қўлланилди. Тегишли идораларга 81 та тақдимнома киритилди.
Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома ҳам расмийлаштирилди.
Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш борасида қуйидаги ишлар қилинган:
тадбиркорлар фаолиятида жами текширувлар сони — 54 199та;
шундан бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда — 976та;
бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда — 53 223 та;
бизнес-омбудсман томоидан рад этилган текширувлар — 890 та;
Шунингдек, ноқонуний текширувлар ва текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича — 1474 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 113 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.