https://sputniknews.uz/20230727/toshkent-metrosi-anomal-issiq-tezlik-pasaydi-37293216.html
Тошкент метроси аномал иссиқ туфайли тезликни пасайтиради
Тошкент метроси аномал иссиқ туфайли тезликни пасайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метроси ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши, совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
2023-07-27T16:08+0500
2023-07-27T16:08+0500
2023-07-27T16:42+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
метро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37146724_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_c66716c1a0985384ee9a0254141f6acc.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Тошкент метроси аномал иссиқ туфайли тезликни пасайтиради. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.Айни кунларда Ўзбекистон ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.Хабарда айтилишича, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.Маълумот учун, темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра релсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилади. Яъни релсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам Тошкент метроси иссиқ об-ҳаво туфайли тезликни пасайтирган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37146724_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_0a20f47b20a752743642711d48aa2e34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент метроси аномал иссиқ тезлик
тошкент метроси аномал иссиқ тезлик
Тошкент метроси аномал иссиқ туфайли тезликни пасайтиради
16:08 27.07.2023 (янгиланди: 16:42 27.07.2023) Тошкент метроси ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши, совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Тошкент метроси аномал иссиқ туфайли тезликни пасайтиради. Бу ҳақда “
Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Айни кунларда Ўзбекистон ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Хабарда айтилишича, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади.
Шу боис йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
“Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра релсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилади. Яъни релсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам Тошкент метроси иссиқ об-ҳаво туфайли тезликни
пасайтирган эди.