https://sputniknews.uz/20230727/qrim-koprigidagi-teraktlarda-vashington-muhim-rol-37305034.html
Қрим кўпригидаги терактларда Вашингтон муҳим рол ўйнаган — Херш
Қрим кўпригидаги терактларда Вашингтон муҳим рол ўйнаган — Херш
Sputnik Ўзбекистон
Журналист Сеймур Херш Қрим кўпригидаги ҳар иккала терактда Жо Байден идорасининг ролини ҳал қилувчи деб атади.
2023-07-27T18:46+0500
2023-07-27T18:46+0500
2023-07-27T19:02+0500
россия
украина
қрим
кўприк
ақш
жо байден
вашингтон
теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37306072_0:1:3637:2047_1920x0_80_0_0_c584261fee8927accd4bb44bc5f1cc4c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Қрим кўпригига уюштирилган ҳар иккала ҳужумда ҳам АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти муҳим роль ўйнаган, деди америкалик журналист ва Пулитцер мукофоти совриндори Сеймур Херш "Substack"даги саҳифасида чоп этган мақоласида. Журналистнинг айтишига кўра, унинг суҳбатдоши — президент маъмурияти ҳужумдан олдин Россиядан ўч олиш эҳтимоли ҳақида ўйлаб кўрганми, деб сўради. У "Бунча узоқни ўйламайдилар", деб жавоб берди."Бизнинг миллий стратегиямизга кўра Зеленский хоҳлаган ишни қила олади. Унинг устидан "Катталар назорати йўқ", - дея Херш расмий сўзларидан иқтибос келтирган.Эслатиб ўтамиз, 17 июлга ўтар кечаси Украина Қрим кўпригига иккита сув устида ҳаракатланувчи масофадан туриб бошқариладиган қайиқлар билан ҳужум қилди. Унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир ўсмир жароҳатланди. Кўприкнинг автомобиль қисми шикастланган. Уни таъмирдан чиқариш кузда кутилмоқда.Кўприкка биринчи ҳужум ўтган йилнинг 8 октябрь куни эрта тонгида содир бўлган - юк машинаси йўл қисмида портлатилган, шундан сўнг темир йўл ортидан кетаётган поезддан ёқилғи солинган этти цистерна ёниб кетган. Портлаш оқибатида уч киши — юк машинаси ёнида кетаётган енгил автомобиль йўловчилари ҳалок бўлди. Кўприк автомобил йўлининг иккита оралиғи қисман қулаб тушган, лекин унинг таянчлар шикастланмаган эди.Россия Федерал хавфсизли хизмати Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси ва шахсан унинг раҳбари Кирилл Будановни ушбу теракт ташкилотчиси деб атаган. Иш бўйича саккиз нафар айбланувчи ҳибсга олинган.
украина
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37306072_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_66f6980348d31d0bdf89b57e7c65dc97.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
журналист сеймур херш қрим кўприги теракт жо байден ақш вашингтон киев украина
журналист сеймур херш қрим кўприги теракт жо байден ақш вашингтон киев украина
Қрим кўпригидаги терактларда Вашингтон муҳим рол ўйнаган — Херш
18:46 27.07.2023 (янгиланди: 19:02 27.07.2023) Журналист Сеймур Херш Қрим кўпригидаги ҳар иккала терактда Жо Байден идорасининг ролини ҳал қилувчи деб атади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Қрим кўпригига уюштирилган ҳар иккала ҳужумда ҳам АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти муҳим роль ўйнаган, деди америкалик журналист ва Пулитцер мукофоти совриндори Сеймур Херш "Substack"даги саҳифасида чоп этган мақоласида.
"Албатта, бу бизнинг технологияларимиз эди. Дрон масофадан туриб бошқариларди ва торпедо каби сувга ярим ботиб ҳаракат қиларди", - деди Херш америкалик расмийлардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
Журналистнинг айтишига кўра, унинг суҳбатдоши — президент маъмурияти ҳужумдан олдин Россиядан ўч олиш эҳтимоли ҳақида ўйлаб кўрганми, деб сўради. У "Бунча узоқни ўйламайдилар", деб жавоб берди.
"Бизнинг миллий стратегиямизга кўра Зеленский хоҳлаган ишни қила олади. Унинг устидан "Катталар назорати йўқ", - дея Херш расмий сўзларидан иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 17 июлга ўтар кечаси Украина Қрим кўпригига иккита сув устида ҳаракатланувчи масофадан туриб бошқариладиган қайиқлар билан ҳужум қилди. Унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир ўсмир жароҳатланди. Кўприкнинг автомобиль қисми шикастланган. Уни таъмирдан чиқариш кузда кутилмоқда.
Кўприкка биринчи ҳужум ўтган йилнинг 8 октябрь куни эрта тонгида содир бўлган - юк машинаси йўл қисмида портлатилган, шундан сўнг темир йўл ортидан кетаётган поезддан ёқилғи солинган этти цистерна ёниб кетган. Портлаш оқибатида уч киши — юк машинаси ёнида кетаётган енгил автомобиль йўловчилари ҳалок бўлди. Кўприк автомобил йўлининг иккита оралиғи қисман қулаб тушган, лекин унинг таянчлар шикастланмаган эди.
Россия Федерал хавфсизли хизмати Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси ва шахсан унинг раҳбари Кирилл Будановни ушбу теракт ташкилотчиси деб атаган. Иш бўйича саккиз нафар айбланувчи ҳибсга олинган.