https://sputniknews.uz/20230727/qamoqqa-olish-majburiy-tibbiy-korik-37280664.html
Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши тўғрисида суднинг ажрими қабул қилинган шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин давлат соғликни сақлаш муассасасида унда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилганлиги натижасида олинган жароҳатларни, шикастланишларни ва яраларни аниқлаш мақсадида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
2023-07-27T13:29+0500
2023-07-27T13:29+0500
2023-07-27T14:08+0500
жамият
қамоқ
ўзбекистон
тиббий кўрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19294269_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6088911f3948efe536297fdec5bb6615.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилмоқда. ИИВ тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Мажбурий тиббий кўрик давомида шахсда жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги текширилади ҳамда мажбурий рентгенофлюрографик текширувидан ўтказилади.Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда улар белгиланган тартибда қайд этилади. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтган шахсга ва унинг адвокатига маълум қилинади, шунингдек зудлик билан назорат қилувчи прокуратура органларига ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва/ёки унинг минтақавий вакилига хабар берилади.Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ўтказади.Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахс тергов ҳибсхонасига топширилади.Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тиббий хулосаси бўлган шахсни тергов ҳибсхонасига қабул қилишда бошқа тиббий ҳужжатларни талаб қилиш ёки қўшимча тиббий текширувларни ўтказишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган қидирувда юрган шахсларга ҳам амал қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19294269_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_f67dbe1c4e8576555b411a4ff7212310.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрик
қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрик
Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
13:29 27.07.2023 (янгиланди: 14:08 27.07.2023) Шахснинг танасида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилмоқда. ИИВ тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик
муҳокамасига қўйган. “Ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши тўғрисида суднинг ажрими қабул қилинган шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин давлат соғликни сақлаш муассасасида унда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилганлиги натижасида олинган жароҳатларни, шикастланишларни ва яраларни аниқлаш мақсадида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади”, - дейилган ҳужжатда.
Мажбурий тиббий кўрик давомида шахсда жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги текширилади ҳамда мажбурий рентгенофлюрографик текширувидан ўтказилади.
Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда улар белгиланган тартибда қайд этилади. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтган шахсга ва унинг адвокатига маълум қилинади, шунингдек зудлик билан назорат қилувчи прокуратура органларига ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва/ёки унинг минтақавий вакилига хабар берилади.
Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ўтказади.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахс тергов ҳибсхонасига топширилади.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тиббий хулосаси бўлган шахсни тергов ҳибсхонасига қабул қилишда бошқа тиббий ҳужжатларни талаб қилиш ёки қўшимча тиббий текширувларни ўтказишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган қидирувда юрган шахсларга ҳам амал қилади.