Путин: "Дон битими" асосан ривожланган давлатларга хизмат қилган — видео

Oбуна бўлиш
"Дон битими" асосан ривожланган давлатлар манфаатига хизмат қилган, эҳтиёжманд камбағал давлатларга йил давомида етказиб берилган маҳсулотнинг 3% теккан — Путин.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Санкт-Петербургда бошланган "Россия-Африка" иқтисодий ва гуманитар форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқди.
Ўз нутқида Россия президенти 17 июлда тўхтатилган "дон битими" ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, Путин айтишига кўра, у асосан ривожланган давлатлар манфаатига хизмат қилган.
“Деярли бир йил давомида ушбу битим доирасида Украинадан жами 32,8 миллион тонна юк экспорт қилинди, уларнинг 70 фоиздан ортиғи ўртача даромад даражаси юқори бўлган мамлакатларга тўғри келди. шу жумладан, <...> Европа Иттифоқига. Лекин дона ҳақиқатда керак бўлган Эфиопия, Судан, Сомали ва бошқа бир қатор давлатларга етказиб берилган дон эса умумий ҳажмнинг<...> уч фоиздан камроғини ташкил этди", - деди Россия президенти.
Шунингдек, Путин Ғарб давлатлари томонидан Россия маҳсулотларига нисбатан берилган ваъдалардан бирортаси ҳам бажарилмаганини айтиб ўтди.
“Россиянинг дон ва ўғит экспортини санкциялардан жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича келишув шартларидан бирортаси ҳам бажарилмади. <...> Ҳаттоки минерал ўғитларни муҳтож бўлган энг қашшоқ мамлакатларга хайрия қилишимизга ҳам тўсиқлар қўйилди. <...> Европа портларида ушлаб қолинган 262 000 тонна ўғитларнинг фақат иккита партиясидан - 20 000 тоннаси Малавига, 34 000 тоннаси Кенияга юборилди, қолганлари эса европаликлар қўлида қолди", - деди Путин.
Янгиликлар лентаси
0