Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

© Sputnik / Илья НаймушинСчётчик электроэнергии.
Счётчик электроэнергии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июнь ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июнь ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади.
Хусусан, 26 июлда республика бўйича электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Ўтган йилнинг худди шу кунида жами 236,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлатилган. Кечаги кўрсаткич аввалги йилдагидан 5,8 фоиз ортиқ бўлди.
Бундан олдин 12 июль куни республика бўйича жами истеъмол 247,5 млн кВт⋅соатни ташкил этиб, рекорд кўрсаткич янгиланган эди.
Шу билан бирга, 26 июль куни электр энергияси истеъмолининг соатлик талаби қарийб 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 500 МВт (+14,1 фоиз) кўпдир.
Маълумот учун, 2022 йилда максимал электр энергияси истеъмоли 27 июлда қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 239 млн кВт⋅соатни, кундузги истеъмол қуввати 10 800 МВтни ташкил қилган.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти 25 фоизгача пасайишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0