Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

© УзАНавоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди ЎзА.
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Навоий кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат об’ектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 12 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини ишдан олган эди. Хусусан, президент Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берган.
Янгиликлар лентаси
0