https://sputniknews.uz/20230727/markaziy-bank-asosiy-stavka-37274726.html
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Sputnik Ўзбекистон
Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.
2023-07-27T12:03+0500
2023-07-27T12:03+0500
2023-07-27T12:17+0500
иқтисод
марказий банк
асосий ставка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766509_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7420a0295f1d9b37920440ae3744ca35.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2023 йил 27 июлдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.Умумий инфляция йил бошидан пасаювчи динамикани кўрсатиб, июнь ойида йиллик 9 фоизни ташкил қилди. Бунда ўтган йилги юқори база эффекти таъсирлари тугаб бориши, импорт товарлари ва тартибга солинадиган нархлар нисбатан барқарор бўлганлиги асосий пасайтирувчи омиллардан бўлган. Хизматларга бўлган юқори талабнинг сақланиб қолиши ҳисобига хизматлар инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилмаган.Маъмурий ва мавсумий омилларнинг нархларга таъсирисиз ҳисобланган базавий инфляция кутилганидан кўра секинроқ пасайган ва июнь ойида 11,3 фоизни ташкил этган.Натижада базавий инфляция ва умумий инфляция ўртасидаги тафовутнинг ошиб бориши кузатилмоқда. Ўртача йиллик инфляция ҳам жорий инфляциядан юқори шаклланган. Бу ҳолат нархлар шаклланишида фундаментал талаб омиллари таъсири сақланиб қолаётганлиги, истеъмол бозорларидаги талаб ва таклифнинг тўлиқ мувозанатлашмаганлигини кўрсатмоқда ва истеъмол саватида нархлари 10 фоиздан юқори ошган товар ва хизматлар улушининг юқорилигида ҳам кўринмоқда.Эслатиб ўтамиз, Марказий банк март ойида ставкани 15 фоиздан 14 фоизга пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Шундай буён асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766509_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1ceae5cc4381f1272eb67f62ce210d7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк асосий ставка ўзбекистон
марказий банк асосий ставка ўзбекистон
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
12:03 27.07.2023 (янгиланди: 12:17 27.07.2023) Таъкидланишича, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2023 йил 27 июлдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати
хабар қилди.
Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимларнинг сақланиб қолаётганини инобатга олиб, йил якунига қадар инфляциянинг прогноз доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.
Умумий инфляция йил бошидан пасаювчи динамикани кўрсатиб, июнь ойида йиллик 9 фоизни ташкил қилди. Бунда ўтган йилги юқори база эффекти таъсирлари тугаб бориши, импорт товарлари ва тартибга солинадиган нархлар нисбатан барқарор бўлганлиги асосий пасайтирувчи омиллардан бўлган. Хизматларга бўлган юқори талабнинг сақланиб қолиши ҳисобига хизматлар инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилмаган.
Маъмурий ва мавсумий омилларнинг нархларга таъсирисиз ҳисобланган базавий инфляция кутилганидан кўра секинроқ пасайган ва июнь ойида 11,3 фоизни ташкил этган.
Натижада базавий инфляция ва умумий инфляция ўртасидаги тафовутнинг ошиб бориши кузатилмоқда. Ўртача йиллик инфляция ҳам жорий инфляциядан юқори шаклланган. Бу ҳолат нархлар шаклланишида фундаментал талаб омиллари таъсири сақланиб қолаётганлиги, истеъмол бозорларидаги талаб ва таклифнинг тўлиқ мувозанатлашмаганлигини кўрсатмоқда ва истеъмол саватида нархлари 10 фоиздан юқори ошган товар ва хизматлар улушининг юқорилигида ҳам кўринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк март ойида ставкани 15 фоиздан 14 фоизга пасайтириш тўғрисида қарор
қабул қилган эди. Шундай буён асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилмоқда.