Гвениялик дипломат Россия – Африка саммитига Путин сурати туширилган либосда келди - видео

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГвениялик дипломат
Гвениялик дипломат  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Гвениялик дипломат бу футболка учун ҳатто курашишига тўғри келганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Гвениянинг Россиядаги элчихонаси ходими Россия – Африка саммитига Россия президенти Владимир Путин сурати туширилган футболкада келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Сурати туширилган бу инсон – менинг қалбим, кўнглим. Мен уни Москвада “Тёплый Стан” метроси олдида сотиб олдим. У учун ҳатто курашишимга тўғри келди: бир аёл уни харид қилмоқчи эди, менинг эса картам ишламай қолди. Қизим менга пул ўтказгунича кутиб ўтирдим”, - дейди дипломат
Санкт-Петербургда 27-28 июль кунлари иккинчи Россия – Африка иқтисодий ва гуманитар форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Россия ва Африканинг барча даражадаги, жумладан, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, таълим ва хавфсизлик ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. РИА Новости тадбирнинг ахборот ҳамкори.
Биринчи Россия – Африка саммити 2019 йили Сочида бўлиб ўтган эди. Бир вақтнинг ўзини иқтисодий форум ҳам ўтказилган. Форумда Африка давлатлари раҳбарлари, Россия, Африка ва халқаро бизнес вакиллари қатнашишган.
Янгиликлар лентаси
0