ФХХ Қора денгиз флоти кемасида портлаш уюштирмоқчи бўлган Украина агентини қўлга олди

© Sputnik / ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишРоссия ФХХ ходими, архив сурат
Россия ФХХ ходими, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Уни тинтув қилиш чоғида умумий вазни бир кило келадиган қўлбола портловчи мослама олиб қўйилган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қора денгиз флоти кемаларидан бирида портлаш содир этишга уринган Украина агентини қўлга олди. Бу ҳақда ФХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Украина махсус хизматларининг юқори аниқликдаги ракета қуролини ташувчи Қора денгиз флоти кемаларидан бирида террорчилик актини уюштиришга бўлган уринишининг олди олинди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Украина разведкаси ёллаган Россия Ҳарбий-денгиз флотида хизмат қилувчи шахс қўлга олган. Уни тинтув қилиш чоғида умумий вазни бир кило келадиган қўлбола портловчи мослама олиб қўйилган.
Бундан ташқари, қўлга олинган шахс душманга давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни берганликда гумон қилинмоқда.
Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатиш борасида қарор қабул қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0