Бухорода “Gentra” ҳайдовчиси ички ишлар ходимини уриб юборди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТез ёрдам машинаси, архив сурат
Тез ёрдам машинаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
46 ёшли Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимини машина уриб юборди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бухоро шаҳрида “Gentra” ҳайдовчиси ички ишлар ходимини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса, бугун, 27 июль куни, соат 11:40 да Бухоро шаҳрининг И. Мўминов кўчасида рўй берган. 25 ёшли “Gentra” ҳайдовчиси 46 ёшли шаҳар ИИО ФМБ ходими, капитан Ж.Т.ни уриб юборган.
Қайд этилишича, ходимга зарурий ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир унинг аҳволи қониқарли.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0