https://sputniknews.uz/20230727/bmt-konferentsiya-ozbekiston-agro-qollab-quvvatlash-37263746.html
БМТ конференциясида Ўзбекистоннинг агро ислоҳатлари қўллаб-қувватланди
БМТ конференциясида Ўзбекистоннинг агро ислоҳатлари қўллаб-қувватланди
Sputnik Ўзбекистон
FAO конференциясида Ўзбекистон делегацияси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратди.
2023-07-27T09:07+0500
2023-07-27T09:07+0500
2023-07-27T11:33+0500
жамият
ўзбекистон
бмт
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
азиз воитов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37263921_0:0:2048:1152_1920x0_80_0_0_8f0157a641c76e5c841caf5884fb0137.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) конференциясида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги салоҳиятининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Мазкур конференцияда 160 дан ортиқ давлатлардан келган 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.Ўзбекистон делегацияси дастлаб бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратди.Жумладан, мамлакатда 600 мингта оилага ажратилган 200 минг гектар ер, таълим муассасаларидаги бепул овқатланиш учун ажратилган 204 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.Айни пайтда мамлакатда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланилишига эришилади.Маълумот учун, мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад 2022 йилда БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммити якунлари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг асосий омили сифатида озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш орқали эришилган ютуқларни баҳолашдан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37263921_256:0:1792:1152_1920x0_80_0_0_a5f16446ccd59a41c5dd51fd3d84eac6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт fao конференция ўзбекистон делегацияси озиқ-овқат хавфсизлик
бмт fao конференция ўзбекистон делегацияси озиқ-овқат хавфсизлик
БМТ конференциясида Ўзбекистоннинг агро ислоҳатлари қўллаб-қувватланди
09:07 27.07.2023 (янгиланди: 11:33 27.07.2023) FAO конференциясида Ўзбекистон делегацияси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) конференциясида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги салоҳиятининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Мазкур конференцияда 160 дан ортиқ давлатлардан келган 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси дастлаб бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратди.
Жумладан, мамлакатда 600 мингта оилага ажратилган 200 минг гектар ер, таълим муассасаларидаги бепул овқатланиш учун ажратилган 204 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Айни пайтда мамлакатда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланилишига эришилади.
“Конференцияда чиқиш давомида баён этилган масалалар хорижлик мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад 2022 йилда БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммити якунлари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг асосий омили сифатида озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш орқали эришилган ютуқларни баҳолашдан иборат.