Афсонанинг қайта туғилиши: Т-72Б қандай модернизация қилинмоқда — видео

Oбуна бўлиш
"Уралвагонзавод"да модернизация қилинган Т-72Б танклари замонавий ҳимоя, янгиланган тўп ва нишонга олиш тизими ҳамда мутлақо янги двигателга эга бўлмоқда. Батафсил видеолавҳамизда.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Совет даврида ишлаб чиқилган Т-72 танки пайдо бўлганидан ҳақиқий афсонага айланди ва Гиннесснинг рекордлар китобига ўз тоифасидаги энг кўп сонда ишлаб чиқарилган жанговар транспорт воситаси сифатида кирган эди.
Лекин бугун биз унинг яна бир хусусияти, конструкторлар томонидан танкнинг яратилиш босқичида мужассам этилган, чуқур модернизация қилиш имкониятларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Замонавий ҳимоя. Ҳар қандай жанговар транспорт воситасини такомиллаштириш жараёнида, биринчи навбатда, унинг ҳимояси яхшиланади, чунки зарба берувчи қуроллар йилдан йилга кучайиб, аниқлиги ошиб бормоқда. 72Б3М ҳам бундан мустасно эмас: танк кумулятив ўқ-дорилардан ҳимоя қилувчи панжарали экранлар ва "Реликт" номли динамик ҳимояга эга бўлди. Булар сўзсиз зирҳли транспорт воситасининг жанг майдонида "яшовчанлиги" ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Нишонга олиш ва ўт очиш. Танкнинг ички асбоб-ускуналари ҳам жиддий янгиланди ва тўлдирилди: Т-72Б3Мга кўп каналли "Сосна-У" нишонга олиш мосламаси ўрнатилди. У нишонларни автоматик кузатиб бориш, 5 км гача кўра олувчи термал тасвир каналига эга. Янгиланган ўқлаш ва нишонга олиш тизими, ўт очишни автоматлаштиради ва нишонга олиш аниқлигини жиддий оширади. Энг асосийси танк - янги, баллистик ва қатор бошқа хусусиятлари яхшиланган 125-ммли "пушка"га эга бўлди.
Юриш хусусиятлари. Т-72нинг юриш хусусиятлари жиддий яхшиланди, энди уни 1130 от кучига эга бўлган янги двигател ҳаракатга келтиради. Танк гусеницалари ҳам янгиланди: уларнинг юриш хусусияти ва чидамлилик муддати узайтирилди. Буларнинг барчаси Т-72Б3Мни жанг майдонида мутлақ "қўлга тушмас"га айлантиради.
Оддий Т-72Б қандай қилиб Т-72Б3М га айланиши ҳақида "Уралвагонзавод" тақдим этган видеолавҳада танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0