https://sputniknews.uz/20230726/vnukovoda-ichki-kiyimida-olmoslarni-olib-kirmoqchi-bolgan-ozbekistonlik-qolga-tushdi--foto-37232021.html
“Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга тушди — фото
“Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга тушди — фото
Sputnik Ўзбекистон
“Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди
2023-07-26T15:07+0500
2023-07-26T15:07+0500
2023-07-26T15:07+0500
божхона
россия
дунё янгиликлари
дунёда
контрабанда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37229943_0:50:3092:1789_1920x0_80_0_0_0cf26200c6aafb493635b159a6dd12f2.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди РФ Федерал божхона хизмати.Хабарда айтилишича, ўзини БАА авиакомпания ходимиман деб таништирган Ўзбекистон фуқароси русиги ичига яшириб қўйган қиймати 5 миллион рублдан ортиқ бўлган олмосларни контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда “Внуково” божхона ходимлари томонидан ушланди.Шахсий кўрик вақтида унинг ички кийимидан олмослар — 62 та йирик тошлар ва майда тошлар топилган.39 ёшли ўзбекистонликнинг багажида кўплаб электрон қурилмалар ва қимматбаҳо тошлар учун 40 та сертификат топилди.Стратегик аҳамиятга эга товарлар ва ресурслар контрабандаси (РФ Жиноят кодексининг 226.1-моддаси 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу модданинг санкцияси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади. Бундан ташқари, у божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлагани учун жазога тортилиши мумкин (РФ Жиноят кодексининг 194-моддаси), аммо агар "экспертиза электрон қурилмаларни шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган янги товарлар деб тан олса".Айни пайтда суд қарори билан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37229943_390:0:2875:1864_1920x0_80_0_0_ebf9459cdbebdb480cb30ee897d1ff4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
контрабанда внуково ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди
контрабанда внуково ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди
“Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга тушди — фото
“Внуково” аэропортида ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Внуково”да ички кийимида олмосларни олиб киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди РФ Федерал божхона хизмати.
Хабарда айтилишича, ўзини БАА авиакомпания ходимиман деб таништирган Ўзбекистон фуқароси русиги ичига яшириб қўйган қиймати 5 миллион рублдан ортиқ бўлган олмосларни контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда “Внуково” божхона ходимлари томонидан ушланди.
Шахсий кўрик вақтида унинг ички кийимидан олмослар — 62 та йирик тошлар ва майда тошлар топилган.
39 ёшли ўзбекистонликнинг багажида кўплаб электрон қурилмалар ва қимматбаҳо тошлар учун 40 та сертификат топилди.
Стратегик аҳамиятга эга товарлар ва ресурслар контрабандаси (РФ Жиноят кодексининг 226.1-моддаси 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу модданинг санкцияси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади. Бундан ташқари, у божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлагани учун жазога тортилиши мумкин (РФ Жиноят кодексининг 194-моддаси), аммо агар "экспертиза электрон қурилмаларни шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган янги товарлар деб тан олса".
Айни пайтда суд қарори билан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.