https://sputniknews.uz/20230726/sport-pasporti-davlat-xizmatlari-37227052.html
Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
2023-07-26T14:48+0500
2023-07-26T14:48+0500
2023-07-26T16:28+0500
жамият
спорт
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0d/27103514_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_4a1cf14aa6e07eeed88c85961b06391e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ҳукуматнинг 24 июлдаги қарори билан "Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.Cпорт паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил бўлиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан БҲМнинг 1/6 қисми (55 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.Бунда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0d/27103514_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_8e57f6bdb8762dfe03ae6313dc1ec3ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт паспорти олиш ўзбекистон
спорт паспорти олиш ўзбекистон
Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
14:48 26.07.2023 (янгиланди: 16:28 26.07.2023) Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ҳукуматнинг 24 июлдаги қарори билан "Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
тасдиқланди. Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.
16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.
Cпорт паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил бўлиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
тиббий текширувдан ўтишда;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан БҲМнинг 1/6 қисми (55 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.