Ўзгидромет қатор вилоятларда сел келиши хавфидан огоҳлантирди

© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Косонсой туманига сел келди
 Косонсой туманига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-30 июль кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 27-30 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.
Сел-сув тошқини ҳодисалари қуйидаги ҳудудларда юзага келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти - Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти - Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Жиззах вилояти - Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти - Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ,
Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти - Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти - Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти - Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Хабарда тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0