https://sputniknews.uz/20230726/mahsulotlar-noqonuniy-ishlab-chiqarish-jinoiy-javobgarlik-37196652.html
Ноқонуний алкоголь ишлаб чиқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади — Олий Мажлис
Ноқонуний алкоголь ишлаб чиқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади — Олий Мажлис
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтиришни таклиф этишди.
2023-07-26T08:48+0500
2023-07-26T08:48+0500
2023-07-26T13:34+0500
жамият
ўзбекистон
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
тамаки маҳсулотлари
спиртли ичимликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18206709_0:109:1973:1219_1920x0_80_0_0_f7beb1ad073980494b6fe64405a556ab.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Қайд этилишича, депутатлар контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.Ушбу қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Жумладан, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.Санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси оғирлаштирилмоқда.Шунингдек, тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар тартиби аниқ белгилаб берилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18206709_102:0:1871:1327_1920x0_80_0_0_589434baf418bfec05c98c8868cf8b2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олий мажлис қонунчилик палатаси маҳсулот депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси маҳсулот депутатлар
Ноқонуний алкоголь ишлаб чиқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади — Олий Мажлис
08:48 26.07.2023 (янгиланди: 13:34 26.07.2023) Депутатлар инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтиришни таклиф этишди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, депутатлар контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда.
Жумладан, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.
“Бундан ташқари, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда”, - дейилади хабарда.
Санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси оғирлаштирилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар тартиби аниқ белгилаб берилмоқда.