Сентябрда Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форуми ўтказилиши кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Беларусь байроқлари, архив сурат
Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Сенат раиси Танзила Нарбаева расмий ташриф билан Беларусга бориши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форуми сентябрь ойининг бошига режалаштирилган. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеяси хабар берди.
Беларусь Миллий Ассамблеяси Кенгашида Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
© Межпарламентская ассамблея СНГБеларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форумига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
В Совете Республики прошло совещание по вопросу подготовки Белорусско-узбекского женского бизнес-форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форумига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумини ўтказиш таклиф этилди.

“Шу кунларда ҳамкасбим, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг расмий ташрифи бўлишига умид қиламиз”, — деди кенгаш раиси Наталя Кочанова.

Йиғилиш давомида форум дастури, олтита тематик секция йиғилишларига тайёргарлик кўриш, ялпи мажлис, кўргазма, иштирокчиларни жойлаштириш ва уларга транспорт хизматлари кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0