АҚШ Киевнинг Православ черковни таъқиб қилишини маъқулламоқда — Россия ТИВ

© Sputnik / Игорь МихалевКупол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.
Купол Капитолия - здание конгресса США в Вашингтоне.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ сукунати билан Киевнинг Украина православ черковига нисбатан таъқибини маъқуллайди - Россия ТИВ.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қўшма Штатлар Киевнинг каноник Украина православ черковини (УПЧ) таъқиб қилиш ҳаракатларини маъқуллашини очиқ айтмоқда, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
“Украинада православ диндорлари таъқиб қилиб келинаётган сўнгги бир неча йил давомида улар (АҚШ – таҳр.) Зеленскийнинг черковга нисбатан ушбу бузғунчи сиёсатини бирор маротаба ҳам танқид қилишмади ва шу тариқа, унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини маъқуллашини очиқ кўрсатишди”, - дейилади Россия ТИВ ҳисоботида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги каноник православ черковининг муаммоси "ҳали ҳам БМТ ва бошқа тегишли ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири эмас" ва дипломатик миссиянинг мурожаатларига жавобан халқаро ташкилотлар шунчаки хатлар билан чекланганлигини" таъкидлади.

"Киев режимининг аксил-православ сиёсатига, УПЧнинг кўплаб кўчмас мулклари тортиб олиш ҳолатларига, ўзбошимчалик ва руҳонийлар ва диндорларга нисбатан зўравонлик фактларига адекват жавоб йўқ", - деб таъкидлади Россия ТИВ.

Ўтган йил давомида Украина ҳукумати УПЧ таъқиб қилишнинг энг катта тўлқинини уюштирди. УПЧнинг Россия билан алоқадорлигига ишора қилиб, Украинанинг турли минтақаларидаги маҳаллий ҳокимият органлари УПЧнинг фаолиятини тақиқлашга қарор қилишди. Украина парламентига УПЧни бутун Украина ҳудудида амалда тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Расмийлар УПЧ руҳонийларининг айрим вакилларига қарши санкциялар киритди. Украина Хавфсизлик хизмати православ руҳонийларига қарши жиноий ишларни очишни, "аксил-разведка фаолиятини" - епископлар ва руҳонийларни, черковлар ва монастирларда "анти-Украина фаолияти" далилларини излаш учун тинтувларни ўтказишни бошлади.
Янгиликлар лентаси
0