Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига Ван И қайта тайинланди

© Sputnik / Антон Новодережкин / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И
Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Oбуна бўлиш
Хитой парламенти Цин Ганни Хитой ташқи ишлар вазири лавозимидан четлатди ва Ван Ини ушбу лавозимга қайта тайинлади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Хитой парламенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитасининг 4-сессияси қароридан келиб чиқиб, Цин Ганни ташқи ишлар вазири лавозимидан четлатиш ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси департаменти раҳбари Ван Ини янги ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди.
“Овоз бериш натижасида Цин Ганни ХХР ташқи ишлар вазири лавозимидан четлатиш ва Ван Ини ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади ҳужжатда.
Хабарда айтилишига кўра, мажлисни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошқарган, тегишли фармонни Хитой раҳбари Си Цзинпин имзолаган.
Кадрлар алмаштирилиши сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Цин Ган 11-15 июль кунлари Жакартада бўлиб ўтган АСEАН ташқи ишлар вазирлари йиғилишида “соғлиғи сабабли” қатнаша олмаслигини эълон қилган эди. Унинг ўрнига Индонезияга ХКП Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси бўлими бошлиғи Ван И иштирок этган эди.
Цин Ган 1966 йил март ойида Тяньцзинда туғилган. 1988 йилдан буён турли дипломатик лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2010-2011 йилларда Хитойнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасига раҳбарлик қилган. 2018-2021 йилларда ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2021 йил июль ойидан буён Хитойнинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган. Цин Ган 2022 йил 30 декабрда Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган эди.
Ван И 2013 йил 16 мартдан 2022 йил 30 декабргача – Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири. 2018 йил мартидан 2022 йил декабрь ойи охиригача Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси ҳам бўлган.
2022 йил 23 октябрда Хитой Коммунистик партияси 20-Марказий қўмитасининг 1-пленумида у ХКП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига сайланди.
2023 йил 1 январда у Хитой Коммунистик партияси Бош котибига бевосита бўйсунувчи Хитой Халқ Республикасидаги олий дипломатик лавозим — ХКП Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси департаменти раҳбари этиб тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0