Бугун Тошкентдаги қатор кўчаларда электр таъминоти ўчирилади — манзил

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиалиЭлектр энергияси
Электр энергияси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Oбуна бўлиш
Сергели ва Яшнабод туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бугун Тошкентдаги қатор кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг Сергели ва Яшнабод туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
25 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани:"Ноғайқўрғон" ва "Қубайтепа" МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод тумани:"Кўксарой" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0