Толимаржон ИЭСда янги буғ-газ қурилмаси ишга тушади

© Министерство энергетики УзбекистанаТолимаржон ИЭС
Толимаржон ИЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янги буғ-газ қурилмалари қурилиши Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Толимаржон ИЭС янги буғ-газ қурилмалари қурилиши бошланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Станцияда 2025 йил якунига қадар умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади.
© МинэнергоТолимаржон ИЭС
До конца 2025 года на Талимарджанской ТЭС построят очередные две парогазовые установки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Толимаржон ИЭС
Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорсиуми қатнашмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 771,8 миллион долларга тенг.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
“Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхона томонидан йилига қўшимча 8,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 600 млн кубметр табиий газ тежалишига эришилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди ҳамда 112 та янги иш ўрни яратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳамда “Толимаржон ИЭС” АЖда Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компаниялари билан 1065 МВт қувватга эга навбатдаги буғ-газ қурилмаларини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.
Янгиликлар лентаси
0