https://sputniknews.uz/20230725/garb-rossiya-afrika-sammitiga-tosqinlik-qilishga-urinmoqda-37192526.html
Ғарб Россия-Африка саммитига тўсқинлик қилишга уринди — Кремль
Ғарб Россия-Африка саммитига тўсқинлик қилишга уринди — Кремль
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб давлатлари сўнгги йилларда кузатилаётган Россия ва Африка ҳамкорлиги кучайиши ва ўзаро яқинлашишидан мутлақ норози ва бунга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.
2023-07-25T19:55+0500
2023-07-25T19:55+0500
2023-07-26T15:26+0500
дунёда
россия
африка
саммит
санкт-петербург
ақш
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1266/73/12667380_0:0:1974:1111_1920x0_80_0_0_e3a793c8d49187563fd24cd9e9d6dd3f.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ғарб давлатлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Россия-Африка саммитига тўқсқинлик қилишга ҳаракат қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.Маълумот учун, Ғарб давлатлари сўнгги йилларда кузатилаётган Россия ва Африка ҳамкорлиги кучайиши ва ўзаро яқинлашишидан мутлақ норози ва бунга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларда айниқса Африкани ўз таъсир ҳудуди деб ҳисоблайдиган Франция ва Россияни дунёдан изоляция қилишни орзу қилаётган АҚШ пешқадамлик қилмоқда. Россия—Африка саммити Эслатиб ўтамиз, 27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда Россия-Африка иккинчи саммити ҳамда иқтисодий ва гуманитар форуми бўлиб ўтади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков айтишига кўра, Африканинг 54 давлатидан 49 таси саммитида иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг ярмидан кўпи биринчи ва иккинчи шахслар даражасида ташриф буюради.Россия президенти Владимир Путин Африканинг 17 давлат раҳбари биринчи ялпи мажлисда сўзга чиқади, шунингдек президент саммитда иштирок этаётган ҳар бир етакчи билан учрашишни режалаштирмоқда, деди Ушаков.“РИА Новости” тадбирнинг медиа ҳамкори ҳисобланади.
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1266/73/12667380_0:0:1900:1425_1920x0_80_0_0_34c4f2d31898b1f14a165bbf07675bef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарб давлатлари россия африка ҳамкорлик
ғарб давлатлари россия африка ҳамкорлик
Ғарб Россия-Африка саммитига тўсқинлик қилишга уринди — Кремль
19:55 25.07.2023 (янгиланди: 15:26 26.07.2023) Ғарб сўнгги йилларда кузатилаётган Россия ва Африка давлатларининг ҳамкорлиги кучайиши ва ўзаро яқинлашишидан мутлақ норози ва улар бунга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ғарб давлатлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Россия-Африка саммитига тўқсқинлик қилишга ҳаракат қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Амалда барча Африка давлатлари АҚШ томонидан мисли кўрилмаган босимга дучор бўлди, Франция элчихоналари қаршилик ҳаракатларини ҳалигача давом эттирмоқда, бошқа Ғарб ваколатхоналари ҳам ушбу саммитнинг ўтказилишига йўл қўймасликка, Африка давлатларининг вакиллари иштирокини олдини олиш учун саъй-ҳаракатлар қилмоқда", - деди Кремль Песков.
Маълумот учун, Ғарб давлатлари сўнгги йилларда кузатилаётган Россия ва Африка ҳамкорлиги кучайиши ва ўзаро яқинлашишидан мутлақ норози ва бунга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларда айниқса Африкани ўз таъсир ҳудуди деб ҳисоблайдиган Франция ва Россияни дунёдан изоляция қилишни орзу қилаётган АҚШ пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда Россия-Африка иккинчи саммити ҳамда иқтисодий ва гуманитар форуми бўлиб ўтади.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков айтишига кўра, Африканинг 54 давлатидан 49 таси саммитида иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг ярмидан кўпи биринчи ва иккинчи шахслар даражасида ташриф буюради.
Россия президенти Владимир Путин Африканинг 17 давлат раҳбари биринчи ялпи мажлисда сўзга чиқади, шунингдек президент саммитда иштирок этаётган ҳар бир етакчи билан учрашишни режалаштирмоқда, деди Ушаков.
“РИА Новости” тадбирнинг медиа ҳамкори ҳисобланади.