https://sputniknews.uz/20230724/yangi-toshkent-shahri-ajratiladigan-hududlar-37111409.html
Янги Тошкентни қуриш учун ажратиладиган ҳудудлар белгиланди
Янги Тошкентни қуриш учун ажратиладиган ҳудудлар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
2023-07-24T16:26+0500
2023-07-24T16:26+0500
2023-07-24T16:26+0500
жамият
янги тошкент
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35557648_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ece5c9d6168081aa758d6723cc5c0389.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июлдаги қарори билан Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган ер майдонлари рўйхати белгиланди.Қарорга кўра, янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ерда барпо этилади:Қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобидан ажратилаётган ерларнинг 11 минг 478,4 гектари суғориладиган ҳисобланади. Қолган ерлар эса кўп йиллик дарахтзорлар (1 минг 169,1 гектар) ва яйлов ерлари (231,2 гектар).Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга мўлжалланган ер участкаларидан уларда белгиланган тартибда давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилганидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг бошқа мақсадларда фойдаланилади.Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотиладиЭслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35557648_60:50:1078:814_1920x0_80_0_0_d39d29e27790f06dd5021b2783238edb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги тошкент шаҳри қурилиши лойиҳа маълумот
янги тошкент шаҳри қурилиши лойиҳа маълумот
Янги Тошкентни қуриш учун ажратиладиган ҳудудлар белгиланди
Янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги қарийб 20 минг гектар ерда барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июлдаги қарори билан Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган ер майдонлари рўйхати
белгиланди.
Қарорга кўра, янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ерда барпо этилади:
Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов мавзелари;
Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерлар ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобидан ажратилаётган ерларнинг 11 минг 478,4 гектари суғориладиган ҳисобланади. Қолган ерлар эса кўп йиллик дарахтзорлар (1 минг 169,1 гектар) ва яйлов ерлари (231,2 гектар).
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.
Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга мўлжалланган ер участкаларидан уларда белгиланган тартибда давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилганидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйган эди. Уни Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган. Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.