Запорожье йўналишида Украина аскарлари оммавий таслим бўлмоқда — Балицкий

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Украины, архивное фото
Военнослужащие вооруженных сил Украины, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Украина аскарлари бутун взвод ва командирлари билан таслим бўлмоқда. Бу уларда ғалабага умид йўқлигидан дарак беради.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Запорожье йўналишида Украина қўшинлари бутун бир бўлинмалаб таслим бўлмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи Евгений Балицкий “Россия 24” телеканали эфирида хабар берди.
“Айтишим мумкинки, ўтган вақт ичида, дейлик, бир ой ичида душман таслим бўла бошлади. Ҳозирда, баҳордаги қочқинлар каби, бир-иккиталаб эмас, балки бутун бўлинмалар билан таслим бўлишмоқда. Роталар йўқ, лекин биз взводнинг таслим бўлганига аллақачон гувоҳ бўлдик”, — маълум қилди Балицкий.
Балицкийнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари мудофаа чизиғини барқарор ушлаб турмоқда. ”Уларнинг жанговар руҳияти жуда мустаҳкам“, — деди Балицкий.
Унинг таъкидлашича, таслим бўлганларнинг барчаси учун муносиб таъминот ташкил этилган, ”ҳеч ким ҳеч кимни урмайди ва қийноққа солмайди“.
Ўтган ҳафта ”РИА Новости“ га махсус лавҳалар юборилди, унга кўра, Запорожье йўналишида Украина ҳарбийларининг бутун бир гуруҳи таслим бўлган: улар қўлларини кўтарган ҳолда Россия позицияларига келишган. Илгари, бундай ҳолат камдан-кам кузатилган: асосан битталаб таслим бўлишган. Таслим бўлганларнинг барчасига фронт чизиғини хавфсиз кесиб ўтиш имконияти берилди.
Янгиликлар лентаси
0