https://sputniknews.uz/20230724/rossiya-va-xitoy-harbiy-kemalari-shartli-dushman-37114490.html
Россия ва Хитой ҳарбий кемалари "душман ҳужумини" қайтарди — видео
Россия ва Хитой ҳарбий кемалари "душман ҳужумини" қайтарди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.
2023-07-24T18:12+0500
2023-07-24T18:12+0500
2023-07-24T18:15+0500
видео
россия
хитой
ҳарбий денгиз флоти
тактик ўқув машғулотлари
ўқувлар
владивосток
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/18/37113748_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_3486aebe47604c1581c0efcc817d2337.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия ҳарбий-денгиз кучлари ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма флоти “Шимолий ҳамкорлик -2023” ҳарбий-денгиз машқлари чоғида шартли душманнинг ҳаво ҳужумини қайтарди, деб хабар берди Россия Тинч океан флоти ахборот бўлими. Тинч океан флоти маълум қилишига кўра, машқлар давомида денгизчилар олдига яна бир вазифа қўйилган. Бу қирғоқдаги нишонларга денгиздан бошқариладиган ракета ёрдамида зарба бериш. Нишонларни аниқлашда ҳарбий денгиз кучлари авиацияси ёрдам берди. Шундан сўнг қанотли ракеталар ёрдамида нишонларга "зарба берилди". “Шимолий ҳамкорлик – 2023” Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди. Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва тинчликни сақлашдан иборат.Машқларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океан флотининг йирик сув ости кемаларига қарши кемалари “Адмирал Трибуц” ва “Адмирал Пантелеев”, Россия Федерацияси Қаҳрамони "Алдар Тсиденжапов" ва "Гремяшчий" корветлари, шунингдек, ёрдамчи кемалар қатнашмоқда.Хитой ҳарбий денгиз кучлари "Цицикар" ва "Гуйян" эсминецлари, "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ҳамда "Тайху" комплекс таъминот кемаси жалб этилган. Шунингдек, машғулотларга ҳар икки томондан денгиз авиациясининг 30 дан ортиқ самолётлари, жумладан, сув ости кемаларига қарши самолётлар ва вертолётлар, тутиб олувчи қирувчи самолётлар жалб этилган.
хитой
владивосток
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Китайские и российские военные корабли отражают атаку условного противника во время учений
Sputnik Ўзбекистон
Китайские и российские военные корабли отражают атаку условного противника во время учений
В ходе военно-морских учений "Северные взаимодействия-2023" совместный флот ВМФ России и ВМС Китая отразил атаку условного противника с воздуха.
2023-07-24T18:12+0500
true
PT0M56S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/18/37113748_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_b737134decfbbd313ea7486051633f87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хитой ҳарбий-денгиз кучлари шимолий ҳамкорлик – 2023 қўшма ўқув машғулотлар
россия хитой ҳарбий-денгиз кучлари шимолий ҳамкорлик – 2023 қўшма ўқув машғулотлар
Россия ва Хитой ҳарбий кемалари "душман ҳужумини" қайтарди — видео
18:12 24.07.2023 (янгиланди: 18:15 24.07.2023) Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия ҳарбий-денгиз кучлари ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма флоти “Шимолий ҳамкорлик -2023” ҳарбий-денгиз машқлари чоғида шартли душманнинг ҳаво ҳужумини қайтарди, деб хабар берди Россия Тинч океан флоти ахборот бўлими.
“Япон денгизида бўлиб ўтган Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” машқлари чоғида икки давлат денгизчилари шартли душманнинг ҳаво ҳужумини қайтарди.
Машғулотлар вақтида ҳарби кемаларга турли йўналишлардан сохта ҳужумлар уюштирилди: сув ости кемалари, флотга қарши авиция ва бошқалар. Шунингдек кема экиажлари учувчисиз аппаратларни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича машқлар ўтказди", - дейилади хабарда.
Тинч океан флоти маълум қилишига кўра, машқлар давомида денгизчилар олдига яна бир вазифа қўйилган. Бу қирғоқдаги нишонларга денгиздан бошқариладиган ракета ёрдамида зарба бериш. Нишонларни аниқлашда ҳарбий денгиз кучлари авиацияси ёрдам берди. Шундан сўнг қанотли ракеталар ёрдамида нишонларга "зарба берилди".
“Шимолий ҳамкорлик – 2023”
Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.
Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва тинчликни сақлашдан иборат.
Машқларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океан флотининг йирик сув ости кемаларига қарши кемалари “Адмирал Трибуц” ва “Адмирал Пантелеев”, Россия Федерацияси Қаҳрамони "Алдар Тсиденжапов" ва "Гремяшчий" корветлари, шунингдек, ёрдамчи кемалар қатнашмоқда.
Хитой ҳарбий денгиз кучлари "Цицикар" ва "Гуйян" эсминецлари, "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ҳамда "Тайху" комплекс таъминот кемаси жалб этилган. Шунингдек, машғулотларга ҳар икки томондан денгиз авиациясининг 30 дан ортиқ самолётлари, жумладан, сув ости кемаларига қарши самолётлар ва вертолётлар, тутиб олувчи қирувчи самолётлар жалб этилган.