Мирзиёев Россия Федерация Кенгаши раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Матвиенко Ўзбекистон раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Матвиенко Ўзбекистон раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.
Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган парламентлараро мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий қутлагани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0