Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на встрече в Баку с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев на встрече в Баку с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин келажакда Озарбайжонга давлат ташрифи билан боради. Бу Шавкат Мирзиёевнинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан телефон суҳбатидан маълум бўлди.
Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат давомида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва биродарлик муносабатлари жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро юқори даражадаги ташрифларнинг муҳимлиги қайд этилди.
“Давлат раҳбарлари алоқаларимизни ҳар томонлама янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар, яқин келажакда Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи кутилаётганини таъкидлашди”, - дейилган хабарда.
Алиев ва Мирзиёев бу ташриф икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи бўлишига ишонч билдирган.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда бўлажак олий даражадаги саммитга қадар қатъий келишув ва битимлар тўпламини шакллантириш муҳимлиги таъкидланган.
Етакчилар фаол маданий-гуманитар алмашинувларни ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратишган.
Янгиликлар лентаси
0