Жажжи ва ёқимтой: Тошкент ҳайвонот боғининг янги яшовчилари — видео

Oбуна бўлиш
Қора қоплонча, кичик серваллар, айиқ боласи, фламинго полапонлари - Тошкент зоопаркининг янги истиқомат қилувчилари билан танишинг.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида сақланаётган бир неча ҳайвонлар оиласида кўпайиш содир бўлди. Энди ҳайвонот боғида кичик в ёқимтой аъзоларни ҳам кўриш мумкин.
Май ойида дунёга келган қора қоплончанинг сурати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўпчилик уни яхши кўриб қолди.
Серваллар оиласи ҳам кўпайишди. Зоопаркка ташриф буюрувчилар май ойи охирида туғилган уч сервалчаларни кўришга ошиқишади.
Шу йил январида эса Ҳимолай айиқлари жуфтлигида ажойиб айиқча дунёга келди. Ҳозир у 7 ойлик бўлган. Иссиқ кунларда серсув тарвуз ейиш унинг жону дили.
Яна бир хушхабар - пушти фламинго жўжалари тухумдан чиқди. Бундай ҳодиса ҳайвонот боғида биринчи марта содир бўлмоқда. Ҳали ранги кулранг бўлган уч полапон ота-онаси билан қуёш нурларида тобланади
Камерун эчкилари оиласи аъзолари ҳам кўпайди. Шўх улоқчалар очиқ вольерларда ўйнашни яхши кўрашади ва уларга узатилган озуқаларни мамнуният билан олишади.
Энг катта оила эса ўрдакларники бўлди. Бу ойда тухумдан чиққан ёқимтой полапонларнинг аниқ сонини айтиш қийин.
Янгиликлар лентаси
0